"Реал" ой сўнгида эркин агентга айланадиган "Ювентус" футболчисига қизиқиш билдирмоқда
21 июн 01:19
Новости
"Реал" ой сўнгида эркин агентга айланадиган "Ювентус" футболчисига қизиқиш билдирмоқда
Мадриднинг “Реал” клуби Адриен Рабьога қизиқиш билдирмоқда.
Манбанинг хабар беришича, мадридликлар франциялик футболчининг Евро-2024 доирасидаги Австрияга қарши ўйиндаги (1:0) ўйинидан ҳайратда қолган.
Мадридликлар ёзда 29 ёшли ярим ҳимоячининг трансфер имкониятини кўриб чиқмоқда. Бироқ айни дамда "Реал" ва Рабьо ўртасида ҳеч қандай алоқа йўқ.
Аввалроқ Рабьо "Ювентус"нинг янги шартнома таклифига жавоб бермаган, чунки битимда футболчининг маошини ошириш борасида ҳеч нарса дейилмаган.
Футболчининг Турин клуби билан шартномаси шу йилнинг ёзида тугайди - 30 июнь куни шартномани узайтирилмаса, Адриен эркин агентга айланади.
Комментарии