"Реал Мадрид"да мавсум футболчиси аниқланди
06 июн 2024 00:53
Новости
"Реал Мадрид"да мавсум футболчиси аниқланди
Ўзининг навбатдаги муваффақиятли мавсумини ўтказган "Реал" жамоадаги энг яхши футболчини тақдирлади.
Жуд Беллингем "Реал Мадрид" клубининг ушбу мавсумдаги энг яхши ўйинчиси деб топилди. Англиялик юлдуз мухлислар томонидан ўтказилган сўровномада биринчи ўринни эгаллаган.
Маълумот учун, Жуд Беллингем ушбу мавсум 42 та ўйинда майдонга тушиб, 23 та гол уришга эришди. "Реал Мадрид" эса Жуд Беллингемнинг ёрдами билан Испания Ла Лигаси, УЕФА Чемпионлар лигаси ва Испания суперкубогида зафар қучди.
"Ўзимнинг биринчи мавсумимдаёқ бу каби соврин ютиш мен учун шараф. Мухлислар мени танлаганларидан жуда бахтли ва миннатдорман. Ўйинимни кўриш уларга мароқ берганига умид қиламан. Жуда яхши мавсум бўлди", -дейди Жуд Беллингем ушбу мукофотга лойиқ кўрилгани ҳақида.

Похожие новости
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
ЖЧ-2026. Ўзбекистон K гуруҳида: Роналду Ўзбекистонга қарши!
Комментарии