"Реал" Икардига "Наполи"дан яхшироқ битим таклиф қилишга тайёр
13 мар 2019 13:13
Новости
"Реал" Икардига "Наполи"дан яхшироқ битим таклиф қилишга тайёр
"Интер" ҳужумчиси Мауро Икарди "Реал" эътиборига тушиб қолди.
Маълумотларга кўра, шу ҳафта бошида "Қироллик клуби" аргентиналик футболчининг хотини ва агенти Ванда Нара билан учрашган. Музокаралар давомида "қаймоқранглилар" "Наполи" таклиф қилганидан яхшироқ битим бера олишини маълум қилишди. Неаполликлар Икардига йиллик маоши 9 млн. евро ва қўшимча 2 млн. бонуси бўлган шартнома таклиф қилаётгани эълон қилинган эди.
Эслатиб ўтамиз, "Реал" Нара билан боғланганда Зинедин Зидан жамоага қайтгани эълон қилинганди.
Похожие новости
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Италияга ютқазиб, иштирокини нимчорак финалда якунлади
Al Ain Cup. Ўзбекистон пенальтилар сериясида Эронни мағлуб этиб, турнир ғолибига айланди
Суперлига. "Пахтакор" "Насаф"ни мағлуб этиб, турнир жадвалида ортда қолдирди
Суперлига. Бугун 3 та учрашув бор
Комментарии