RU

Последние новости

21:05Париж-2024. Ўзбекистон - Миср 0:1 (матнли трансляция)  257 20:53Париж-2024. Испания терма жамоаси биринчи бўлиб плей-оффга чиқди  5 20:22"Манчестер Юнайтед" испаниялик футболчига қизиқмоқда  1 19:56"Барселона" Уильямс учун кутилганидан 4 млн. евро кўп пул тўлаши керак  2 19:22ФИФА Аргентинанинг эътирозига жавоб берди  4 18:52Ҳусниддин Ғофуров - "Қўқон-1912" футболчиси  3 18:24Биринчи даврада "Бунёдкор"да ўйнаган футболчи Босния ва Герцеговина клубига ўтди  1 18:00Ўзбекистон ўйнайдиган "Божуар" стадиони баҳсга тайёр  7 17:50Доминикан Рес. - Испания. Асосий таркиблар эълон қилинди  17 17:13Магуайр: "МЮни яна муваффақиятли қилиш вақти келди"  4 17:03Эндрик таништирув маросимига 43 минг мухлис келди  1 16:36Эндрик таништирув маросимида йиғлаб юборди ва "Реал" эмблемасини ўпди  7 15:59МЮ футболчиси ўтирган машинага маст ҳайдовчи урилди  2 15:18Ўзбекистон олимпия терма жамоасида Йўлдошев ўрнига бошқа футболчи қайдномага киритилди  20 14:56"Барселона" энди шортларга ҳам реклама ёпиштиради  2

"Реал" футболчилари йилига қанча маош олишади? Новости

Сайтимиз ўқувчилари орасида "қироллик клуби" мухлислари кўплаб топилади. Ҳозир сизларга "Реал" футболчиларининг йилига қанча маош ишлаб топишларини тақдим этаман.

Ўз-ўзидан биринчилардан бўлиб рўйхатни дарвозадан бошлаймиз


ДАРВОЗАБОНЛАР


Кейлор Навас

Костарикалик дарвозабон Кейлор Наваснинг йиллик маоши 5 млн. евро, Кико Касальяс эса 1,7 млн. евро ишлаб топади.
Кейлор жамоанинг асосий дарвозабони ҳисобланади. Навас ла Лига, ЕЧЛ, Суперкубок УЕФА ва клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида мунтазам равишда иштирок этиб келади.

Касилья

Касилья Испания кубоги баҳсларида иштирок этиб келаётган эди. Касилья энди аниқ Испания кубоги баҳсларида иштирок этмайди. Чунки, ушбу дарвозабон "Реал"ни тарк этди. Кейлор Навас жароҳат олганида Касилья Ла Лига баҳсларида иштирок этган. Учрашувлардан бирини "Атлетико" жамоасига қарши ўтказди. Шунингдек Касилья ЕЧЛ мусобақасида "Тоттенхэм" ва "Апоэл" жамоаларига қарши ўйинларда ҳам майдонга тушган.



ҲИМОЯЧИЛАР


Тео Эрнандес

Ёзги трансфер вақтида "Реал"га кўчиб ўтган ҳимоячи Тео Эрнандес таҳминан йилига 3 миллион евро ишлаб топади. Унинг позициясида Марсело ҳаракат қилади. Шунинг учун ҳам Тео ҳар доим асосий таркибдан жой олавермайди.



Дани Карвахаль

Дани Карвахаль дунёнинг энг яхши ўнг қанот ҳимоячиларидан бири ҳисобланади. Дани Карвахаль "Реал" таркибида йилига 5 миллион евро ишлаб топади.



Марсело

Бразилиялик ҳимоячи Марсело "қироллик клуби"да йилига 5,8 миллион евро маош ишлаб топади. Ҳимоячи ушбу пулларни шунчаки ишлаб топмайди, Марселога чиндан ҳам камроқ маош тўлашадими?


Рафаэль Варан

Рафаэль Варан ҳам Марсело каби йилиги 5,8 миллон евро ишлаб топади. Варан "Реал" таркибида мунтазам равишда майдонга тушади. ЕЧЛ мусобақасида кичик жароҳати борлиги боси "Тоттенхэм"га қарши учрашувни ўтказиб юборган. Мушакларидаги жароҳат боис Ла Лиганинг 7та учрашувини ўтказиб юборган. Жамоа бош мураббийи Зидан кубок баҳсида Варанни жамоа сардори сифатида майдонга туширган.



Серхио Рамос

Серхио Рамос дунёдаги энг кўп маош олувчи ҳимоячилардан бири ҳисобланади. Испаниялик футболчи "Реал" таркибида ўн икки йилдан буён фаолият олиб бормоқда. Рамос "Реал" таркибида йилига 12 миллион евро маош ишлаб топади. Ҳимоячи жуда ҳам кўп учрашувларда асосий таркибда майдонга тушади, аммо ҳар доим ҳам барқарор ўйин кўрсата олмайди. Сўнгги пайтларда Рамос 90+ дақиқадан сўнг, муҳим голни рақиб дарвозасига киритишига ўрганиб қолганмиз.



ЯРИМ ҲИМОЯЧИЛАР


Лука Модрич ва Тони Кросс

Хорватиялик Лука Модрич жамоа сафида йилига 10,5 миллион евро маош олади. Германиялик Тони Кросс эса йилига сал кам 12 млн. евро маош олади. Ушбу икки футболчи майдон марказида жамоанинг ўйинини ташкил қилади. Улар жароҳат олганида эса, "Реал"га осон бўлмайди.

Иско

Ҳозирги кунда Иско жуда ҳам яхши спорт формасида. Трансфер аввалида Искони "Ювентус" ўз таркибига қўшиб олишга ҳаракат қилаётган эди. Шунингдек Каталониянинг "Барселона" жамоасида ҳам қизиқиш пайдо бўлганди. Айни дамда Иско дунёнинг энг кучли жамоаларидан бирида фаолият олиб бормоқда. Ярим ҳимоячи "Реал" таркибида йилига 6 миллион евро маош ишлаб топади.


Каземиро

Каземирони унчалик яхши таянч ярим ҳимоячиси дея эътироф этишмайди. Каземиро дунёдаги энг яхши таянч ярим ҳимоячиси бўлмаса ҳам йилига 5 миллион евро ишлаб топади. Шунингдек, Каземиро ўтган йили ЕЧЛ финал босқичида №Ювентус" дарвозасига ғалаба тўпини киритган.



Матео Ковачич

Ярим ҳимоячилар рўйхатини Ковачич билан якунлаймиз. Матео "Реал" таркибида йилига 4,5 миллион евро маош ишлаб топади. Футболчи жамоанинг асосий ярим ҳимоячиси ҳисобланмайди. Лекин, унда майдонга тушиш учун имконият пайдо бўлганида ишончни оқлайди. Мисол учун Испания Куперкубогида Мессини қандай қилиб тўхтатиб қолгани бунга яққол мисол.


ҲУЖУМЧИЛАР


Лукас Васкес 

Испаниялик Лукас Васкес йилига 3,5 миллион евпр ишлаб топади. Васкес барча мусобақаларда иштирок этиб 38 учрашувда майдонга тушган. Васкес фақат кубок баҳсларида асосий таркибда майдонга тушади. Унинг ватандоши Марко Асенсио эса йилига Васкесдан бир миллион евро кўпроқ, яъни 4,5 миллион евро маош олади. Марко Асенсио жамоа таркибида 37 учрашувда майдонга тушишга улгурди.


Карим Бензема

Карим Бензема йилига деярли 9 миллион евро ишлаб топади. Ушбу мавсумда Бензема рақиблар дарвозасини 8 маротаба ишғол қилган. Шундай бўлсада жамоа бош мураббийи  Зинедин Зидан уни қўйиб юборишни истамаяпти. "Реал" президенти Флорентино Перес эса бунинг аксини амалга оширмоқчи. Перес Бенземанинг ўрнига Кейн ва Левандовскини олиб келиш ниятида.


Гарет Бэйл

Уэльслик Гарет Бэйл йилига 20 миллион евро ишлаб топади. Бэйл 25 учрашувда майдонга тушиб рақиблар дарвозасини 10 маротаба ишғол қилган ва 7 маротаба голли узатма оширган. Бэйл яхши футболчи, лекин у жароҳатлар гирдобидан чиқа олмаябди. Футболчининг фаолиятида қандай ўзгаришлар бўлишини кузатиб борамиз.


Криштиану Роналду

"Реал" клубининг асосий фигураларидан бири португалиялик ҳужумчи Криштиану Роналду ҳисобланади. Роналдунинг шартномасида йилига 32 миллион евро маош олиши кўрсатилган. Шундай бўлсада клуб йилига унинг солиқларини тўлайди, шундан қолган 21 миллион евро Роналдунинг қўлига тегади. Кўпчилик футбол мухлислари Бэйл Роналду билан йилига деярли бир хил маош олиши мумкин, деб ўйлаши аниқ. Ҳозир буни тушунтириб ўтаман. Гарет Бэйл йилига 20 миллион евро маош олади ва шундан 5 миллион евроси давлатга тўланади. Шунда Бэйлнинг қўлига 15 млн. евро тегади.


sports.ru сайтидан Жаҳонгир Сотволдиев тайёрлади

Рейтинг: +21   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика