"Реал" бош мураббийи икки ҳимоячига ишонмаяпти
22 авг 2025 17:06
Новости
"Реал" бош мураббийи икки ҳимоячига ишонмаяпти
Мадриднинг "Реал" жамоаси ҳимоячилари Давид Алаба ва Антонио Рюдигер жорий мавсум охирида жамоани тарк этади.
Бу ҳақда "Bernabeu Digital" хабар бермоқда.
Манбага кўра, футболчилар "қаймоқранглилар" бош мураббийи Хаби Алонсонинг узоқ муддатли режаларига киритилмаган. Мутахассис афзал кўрган марказий ҳимоячилар жуфтлиги – Дин Хёйсен ва Эдер Милитао.
Қолаверса, клуб германиялик ва австриялик футболчининг тез-тез жароҳат олишидан норози. "Реал" футболчиларга ёзда кетишни таклиф қилган, аммо улар рад этган.
Демак, футболчилар бир йилдан кейин “Реал”ни эркин агент сифатида тарк этиши мумкин. Ҳар икки ҳимоячининг "қироллик клуби" билан шартномаси 2026 йилнинг июнигача ҳисобланган.
Похожие новости
championat.asia
"Пахтакор" vs "Нефтчи": Қайси бирида чемпионлик имконияти катта?
АПЛ. МЮ "Тоттенхэм"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди, "шпорлар" 29-дақиқада ўн киши бўлиб қолишди
Ла Лига. "Барселона" ўз уйида "Мальорка"ни йирик ҳисобда мағлуб этди
Бензема мавсумда тўртинчи марта хет-трик қайд этди
Комментарии