RU

Последние новости

12:50Суперлиганинг 23-турида ҳакамлик таҳлили: нотўғри четлатиш ва белгиланмаган пенальти  0 12:25ЎФА "тилга кирди" ва Каннаваро билан музокаралар ўтказилаётганини маълум қилди  18 12:22Фати "Монако"да ойнинг энг яхши футболчиси деб топилди. "Барса"дан ижарага олинган вингер 3 та ўйинда 4 та гол урди  1 11:58"Реал", "Атлетико" ва МЮнинг собиқ 28 ёшли футболчиси "Интер Майами"га ўтиши мумкин  2 11:27МЮ ва "Ман Сити" "Бавария" футболчи билан боғланди  4 10:58Мареска "Ливерпуль"нинг ҳозирги даражасини баҳолади  2 10:35Андро Гиоргадзе: "Суперлигада қолиш учун курашишимиз керак"  0 10:12"Қўқон-1912" 7 йиллик танаффусдан сўнг Олмалиқдан ғалаба билан қайтган учрашувдан ГАЛEРEЯ  1 10:02ЎФА терма жамоалар бўлими собиқ раҳбари: "Мен бу циркнинг бир қисми бўлишни истамадим"  55 09:40"У яқин кунларда келишини эшитдим. Барчаси душанба куни ҳал бўлади" — МТЖ мураббийи Каннаваро ҳақида  21 09:16Каннаваро Ўзбекистон терма жамоасида Европанинг кучли терма жамоалари мураббийларидан кўра кўпроқ маош олади  41 08:30Клейди Даци: "Биз учун энг муҳим нарса - кўпроқ очко тўплаш"  0 08:02Суперлига. Бугун 3 та учрашув бор  2 07:32Постекоглуга сўнгги имконият берилди  9 07:10Суперлига. ОКМК – "Қўқон-1912" 0:1   1

"Реал" - "Бавария". Учрашув ҳақида биз билишимиз керак бўлган 9 нарса (+фото) Новости

"Реал" - "Бавария". Учрашув ҳақида биз билишимиз керак бўлган 9 нарса (+фото)

"Реал" "Сантьяго Бернабеу"да "Бавария"ни қабул қилди ва Чемпионлар лигаси чорак финал жавоб учрашувида ҳам мюнхенликларни хафа қилди (4:2).

Кўпчиликнинг фикрича, ҳакам учрашув тақдирини ўзгартириб юборди. Бошқалар эса аксинча, "Реал" муносиб равишда ғалабани қўлга киритди деб ўйламоқда. Биз бу баҳсларга аралашмаймиз ва ушбу учрашувда сиз билишингиз керак бўлган 9 та нарсани эътиборингизга ҳавола қиламиз.

1.Симпсонлар "Сантьяго Бернабеу"да

Ҳозирги болалар 1989 йилда яратила бошланган Симпсонларни билмасликлари мумкин, аммо бу қаҳрамонлар бошқа авлоднинг юрагида. 600 та қисмдан сўнг улар ҳозир ҳам мавжуд ва бу мультқаҳрамонлар "Сантьяго Бернабеу"га ташриф буюришди.



2. "Реал" мухлисларининг содиқлигига ҳеч қачон шубҳа қилманг

"Қироллик клуби" мухлислари "Бавария"га қарши баҳс бошланишидан бир неча соат олдин "Реал" автобусини чемпионлардек кутиб олишди. Бу Мадридда содир бўлган илк ҳолат эмас.



3. Серхио Рамосда юбилей

"Реал" ҳимоячиси ва сардори Серхио Рамос "Бавария"га қарши баҳсда майдонга тушиб, фаолиятидаги 100 Чемпионлар лигаси учрашувида ўйнади.

"Севилья" тарбияланувчиси Чемпионлар лигасини икки маротаба қўлга киритган ва ҳозиргача ушбу турнирда 10 та гол уришга муваффақ бўлган.



4. Риберидан Модричга салом

"Реал" ярим ҳимоячиси, айни дамда маэстро номи билан чақирила бошлаган Лука Модрич "Бавария" футболчиси Франк Рибери томонидан "ҳақорат қилинди". Биринчи бўлимда франциялик ҳужумга ўтаётиб яқинлашиб келаётган Модричнинг оёқлари орасида тўпни олиб ўтди. Бу эса футболда жуда аламли ҳолат ҳисобланади. Аммо хорватияликнинг хафа бўлишига ҳожат йўқ. Чунки "Реал" ярим финалга чиқди.



5. "Реал" биринчи бўлиб гол ўтказишни давом эттирмоқда

"Қаймоқранглилар" биринчи бўлиб гол ўтказмаса ўзини яхши ҳис қилмаса керак. Бу сафар ҳам "Қироллик клуби" дарвозасидан биринчи бўлиб гол олиб чиқди. Бироқ аввалги ўйинлар каби рақибга муносби жавоб қайтарди. "Реал" "Бавария"га қарши чорак финалнинг илк ўйинида ҳам илк голни дарвозасидан олиб чиққан эди. "Наполи" билан уй ва меҳмондаги баҳсларда ҳам худди шундай бўлган. Бу қўшимча жанговарлик руҳини қўшса керак-да.



6. Карло Анчелотти номи тезда унутилмайди

Анчелотти 2014 йилда "Реал" билан "Ла Десима" (ўнинчи Чемпионлар лигаси соврини)ни қўлга киритган. 11 йиллик қуруқ сериядан сўнг ўша узоқ кутилган муваффақият қўлга киритилди. Серхио Рамос собиқ устози Карло отага ҳурмат бажо келтирди.



7. Артуро Видаль - оёғи бор муаммо

Футболчи гол уриб, пенальтини амалга ошира олмаса ва бунга қўшимча равишда қизил карточка олса, уни омадсиз дейиш мумкинми?

Артуро Видаль ҳам худди шундай. Аввалига гол урди, кейин "Реал" дарвозасига белгиланган пенальтидан фойдалана олмади, жавоб ўйинида эса бира тўла мюнхенликларни бир киши қолдириб кетди.

"Ювентус" собиқ футболчиси учун бу икки ҳафта омадсиз келди.



8. Серхио Рамос 30 сонияда ҳаммасини жойига туширди

"Реал" ҳисобни тенглаштирганидан сўнг (1:1), 60 сония ичида яна гол бўлди.

"Бавария" тўпни ўйинга киритди ва бир неча сония ўтиб Мюнхен клуби олдинга чиқиб олди. Немис жамоаси бу вазиятда 30 сонияда устунликни тиклаган Рамосга (автогол) айтишлари керак.



9. "Реал" ярим финал рекордини ўрнатди

"Қироллик клуби" кетма-кет еттинчи маротаба турнир ярим финалига чиққан илк жамоага айланди. "Реал" 2010 йилдан бери мусобақанинг кучли тўртлигига кирмоқда.


Рейтинг: +60   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика