RU

Последние новости

22:13Флик: "Ямал бу ўйинни унутиши керак"  0 21:48Дитмар Хаманн: "Бавария" Европанинг энг яхши жамоасига ютқазди"  0 21:25Луи Саа: "Мактомини "Барселона" ёки "Реал"га ўтиши керак"  4 20:54Ханс-Дитер Флик ҳимоядаги ўйин ҳақида: "Бу бизнинг услубимиз"  2 20:38"Goal" ЕЧЛ учун асосий фаворитлар рейтингини янгилади  6 20:15Пьянич "бутсаларини михга илди"  3 19:55Томори: "Ибрагимович — мен кўрган энг рақобатбардош футболчи"  0 19:35Эрон чемпионати. "Персеполис" "Шамс Азар"ни мағлуб этиб, етакчиликни қўлга олди, Остон Ўруновдан гол!  5 18:58"Манчестер Сити" "Эльче" ярим ҳимоячисига даъвогарлик қилмоқда  0 18:32"Сўғдиёна"да узоқ йил ўйнаган Митрович жамоадан кетди  5 18:07Эрон АҚШнинг виза чекловлари туфайли ЖЧ-2026 қуръа маросимини бойкот қилди  13 17:40"Замин" — Биринчи лига ғолиби!  2 17:24"Арсенал", "Барселона" ва "Ливерпуль" "Лейпциг" ярим ҳимоячисига даъвогар  1 16:55Пулишич "Милан" – "Лацио" ўйинини ўтказиб юбориши мумкин  3 16:22Кроос "ГФР олдидаги хизматлари учун" ордени билан тақдирланди  1

"Реал" 2023 йилнинг ёзида Беллингем учун 90 млн евро беради. Трансфер "Ливерпуль" ва "Челси"нинг қизиқиши сабаб 100+ млн еврога амалга ошиши мумкин Новости

"Реал" 2023 йилнинг ёзида Беллингем учун 90 млн евро беради. Трансфер "Ливерпуль" ва "Челси"нинг қизиқиши сабаб 100+ млн еврога амалга ошиши мумкин

"Реал" Дортмунднинг "Боруссия" жамоаси ярим ҳимоячиси Жуд Беллингем билан шартнома имзоламоқчи.

Мадрид клуби келаси ёзда Дортмунд клубига тез орада 19 ёшни қаршилайдиган ярим ҳимоячи учун 90 млн евро атрофидаги маблағни таклиф этади. Аммо, Англия клубларининг Беллингем харидига қизиқиши сабаб бу катта нарх эвазига амалга ошиши мумкин – 100 млн евро. Жуд учун даъвогарлар орасида "Ливерпуль" ва "Челси" бор.

Беллингемни "Реал"нинг 2023 йилнинг ёзидаги бош трансфер мақсади сифатида айтишмоқда. Агар харид амалга ошса, "Реал" ярим ҳимояни қайта қуришдаги режасини амалга оширади – клуб ушбу ёзда таянч хавбеки Орельен Чуаменини харид қилди, бир йил олдин эса Эдуардо Камавинга билан шартнома имзолаган эди. Ушбу футболчилар Феде Вальверде билан биргаликда Каземиро, Лука Модрич ва Тони Кроос триосининг тўлақонли ўринбосарлари сифатида тилга олинмоқда.

Қайд этиш керакки, Беллингемнинг "Боруссия" билан шартномасида товон пули йўқ. Унинг битими 2025 йилда якунига етади, шу сабаб трансферни амалга ошириши учун Дортмунд клуби билан келишишга тўғри келади.

"Реал" ҳар қандай ҳолатда ҳам Жуд билан ушбу ёзда шартнома имзолашга уринмайди. Клуб ярим ҳимоядаги қайта қуриш босқичма-босқич амалга ошиши керак деб ҳисоблайди.

Трансфернинг ушбу ёзда амалга ошишига "Реал" қайдномасида Евроиттифоқдан бўлмаган ўйинчи учун жой йўқлигидир – Брекситдан сўнг ушбу квотадан англиялик ўйинчилар ҳам жой эгаллади (истисно эса Брексит ўтказилаётган пайтда Евроиттифоқ мамлакатларидан бўлган клубда ҳаракат қилган футболчилар учун бўлади, аммо янги шартнома имзолашдан сўнг улар ҳам ушбу квотага қўшилади).

Ҳозирда "Реал" қайдномасидаги ушбу уч жой Винисиус, Родриго ва Эдер Милитао билан банддир. Винисиус икки фуқаролик учун ҳужжатлар топширди ва у тез орада испан паспортини олади. Шундан сўнг ушбу масала билан Родриго ва Эдер шуғулланади – уларнинг ҳужжатлари аллақачон тайёр.

Беллингем ўтган мавсум "Боруссия" таркибида барча мусобақаларда 43та ўйинда майдонга тушиб, 6та гол ва 13та ассист қайд этди.

Рейтинг: -1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика