RU

Последние новости

00:10Хумоюнмирзо Иминов “Андижон” билан келишувга эришди  1 23:54Расман: "Пахтакор"нинг яна бир футболчиси "Навбаҳор"да!  1 23:50АПЛ. "Манчестер Юнайтед" - "Вест Хэм" баҳси асосий таркиблари маълум!  0 23:40Расман: "Бухоро" футболчиси "Нефтчи"га ўтди  2 23:28Расман: Иброҳим Йўлдошев - "Андижон" футболчиси!  1 23:11"Бавария"га "Брайтон" футболчиси керак  0 22:59"Андижон" яна икки футболчи билан шартнома имзолади  0 22:38Суперлиганинг 30-турида ҳакамлик таҳлили. Хатолар жуда кўп!  0 22:19Расман: Чаласан - "Андижон" футболчиси!  12 21:57Артета жароҳатлар сабабини айтди  0 21:25"Ливерпуль" "Лейпциг" ҳужумчисини таркибида кўрмоқчи  4 20:59Россия термаси Ўзбекистонга қандай таркиб билан келади?  5 20:32Расман: "Андижон" "Локомотив" посбони билан шартнома имзолади  5 20:17ЖЧ-2026 қуръаси олдидан. Анвар Ғофуров: "Мундиалда шов-шув қилишга қодир бўлган терма жамоамиз шаклланди"  2 20:05Расман: "Пахтакор" футболчиси "Навбаҳор"га ўтди!  4

Равшан Ирматов: "ЖЧ ўйинлари бўладиган ареналар ҳам, терма жамоалар машғулот ўтказадиган ареналар ҳам бир хил стандарт асосида тайёрланади" Новости

Равшан Ирматов: "ЖЧ ўйинлари бўладиган ареналар ҳам, терма жамоалар машғулот ўтказадиган ареналар ҳам бир хил стандарт асосида тайёрланади"

Айни дақиқаларда Футзал бўйича ЖЧ олдидан ФИФА ва ЎФА вакиллари иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтмоқда.

Анжуманни ЎФА биринчи вице-президенти Равшан Ирматов очиб берди.


— Авваламбор барчангизни Қурбон ҳайити билан ҳамда Сиз журналистларни касб байрамингиз билан табриклаймиз. Юртимизда яна бир байрам — халқимиз ва футзалчиларимизни орзуси ҳисобланган мундиал шукуҳи кезиб юрибди.

— Ўзбекистон сўнгги йилларда бир қатор нуфузли турнирларга мезбонлик қилиб, катта тажриба орттирди. Бу эса 2024 йилги футзал бўйича ЖЧга Ўзбекистоннинг мезбонлик қилиш имкониятини оширди, дея оламиз. Қайд этиш керак, бу ўз-ўзидан бўлмайди. Мамлакатимизда давлатимиз раҳбарлигида спортга катта эътибор берилмоқда. ФИФА Президенти Жанни Инфантино юртимизга ташрифи давомида давлатимиз раҳбари билан учрашиб, Ўзбекистон йирик турнирларни ўтказиш, мезбонлик қилишга иштиёқи юқори эканлиги, мамлакатимизда сўнгги йилларда кўплаб соҳалар сингари спортга ҳам эътибор ва ёндашув ўзгариб бораётганини қайд этди.

— Биз аввалги йиллар давомида мусобақалар географиясини ҳудудларга ҳам кўчирдик. Қашқадарё, Наманган, Фарғонада бир қанча халқаро ўйинлар ўтди. Бу эса вилоятларда инфратузилмаларни ривожлантириш, мутахассисларни халқаро тажрибасини оширишга хизмат қилди, десак бўлади. Юртимизда футзалга берилаётган эътибор, миллий чемпионатимиз ва ундаги соғлом рақобат ҳам футзал бўйича Жаҳон чемпионатини юртимизда ўтказилишига сабаб бўлди, десак бўлади.






Фото: Толибжон Қосимов

Рейтинг: +10   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика