Равшан Ҳайдаров: "Ўзбекистон Жаҳон чемпионатида майдонга шунчаки тўп тепиш учун чиқмайди"
05 дек 13:46
Новости
Равшан Ҳайдаров: "Ўзбекистон Жаҳон чемпионатида майдонга шунчаки тўп тепиш учун чиқмайди"
Айниқса, илк бор иштирок этадиган жамоалар, шу жумладан, Ўзбекистон учун бу янада қизиқарли жараён. Тажрибали мутахассис Равшан Ҳайдаров қуръа олдидан фикрлари билан ўртоқлашди.
"Жаҳон чемпионати қуръаси олдидан қандайдир кутилмалар кутиш нотўғри деб ўйлайман. Саватчаларга эътибор берадиган бўлсак, биринчи саватчадан топ-жамоалардан бири билан тўқнаш келамиз. Мундиалда кучсиз жамоа бўлмайди. Лекин терма жамоамиз ким билан ўйнаса ҳам, майдонда шунчаки тўп тепмайди, чунки бизда ҳам охирги йилларда яхши ижрочилар етишиб чиқмоқда. Абдуқодир Ҳусановни айтамизми, Элдор Шомуродов, Аббос Файзуллаев. Остон Ўрунов спорт формасини сақлаб турса, у ҳам ўзини кўрсатади. Ўтган ФИФА кунларидаги Миср билан ўйинимиздан келиб чиқсак, исталган жамоа билан ўйнай олишимиз мумкин. Одатда тахмин қилишни ёқтирмайман. Ким тушса ҳам ўйнашимиз керак. Умид қиламанки, терма жамоамиз муносиб натижа қайд этади. Қуръадан сўнг эса рақиблар ҳақида фикр билдириш мумкин", – деди Равшан Ҳайдаров.
Эслатиб ўтамиз, маросим бугун Тошкент вақти билан 22:00 да бошланади.
Похожие новости
championat.asia
"Реал Мадрид" ва ниҳоят Ла Лигада ғалаба қозонди. Мбаппедан дубль
Расмий хабар: Исломбек Исмоилов — "Нефтчи" бош мураббийи
Ла Лига. "Барселона" муҳим учрашувда "Атлетико"ни мағлубиятга учратди
Суперлига: Мухлис йиғиш бўйича етакчи "Нефтчи", "Бунёдкор" охирги ўринда
Комментарии