RU

Последние новости

02:10Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Реал Мадрид" "Ал Ҳилол" билан дуранг ўйнади. Вальверди 90+2 дақиқада пенальтини голга айлантира олмади  98 00:55Михаил Мудрик допингда айбланмоқда. У тўрт йилга четлатилиши мумкин  2 00:20Эндрю Робертсон Испания клубига ўтишга рози бўлди  1 23:45Неъматилло Қуттибоев: "Захирадан тушган футболчилар биз ўйлагандек ўйинни кучайтира олишмади"  0 23:23Элдор Мойлиев: "2003-2004 йилда туғилган футболчини ёш ҳам деб бўлмайди"  0 23:00Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Манчестер Сити" "Видад Касабланка"ни мағлубиятга учратди. Ҳусанов ўйнамади  34 22:30Ўзбекистон Кубоги. "Бунёдкор" пенальтилар сериясида "Қўқон-1912"ни мағлубиятга учратиб, чорак финалга йўл олди  15 21:58U21 биринчилиги. Дербида "Пахтакор" ғолиб, "Навбаҳор" Қаршида ғалабага эришди ва бошқа натижалар (+ЖАДВАЛ)  2 21:54Бўш стадионлар борасидаги эътирозлар фонида ФИФА Клублар ўртасидаги ЖЧ чипталари сотуви жуда яхши кетаётгани ҳақида хабар берди  2 21:14Решфорд "Барса"да ўйнаш учун маошини қисқартиришга ҳам тайёр  1 20:21Фабио Каннаваро ЦСКА бош мураббийига айланиши мумкин  4 19:28Ичкарида ким ўтирибди? Ўқитувчилар? Чиқар ҳаммасини ташқарига!   12 19:22"Арсенал" Родриго билан боғланди. "Реал" вингер учун 90 миллион евро сўраяпти  1 18:4059 ёшли дунёнинг энг кекса профессионал футболчиси билан интервью: "Ўзимга чеклов қўймайман"  0 18:03Капелло: "Бу Италия терма жамоасида "дух" йўқ"  3

Равшан Ҳайдаров: «Минимал вазифа бажарилгани билан барчани табриклайман» Новости

Равшан Ҳайдаров: «Минимал вазифа бажарилгани билан барчани табриклайман»

Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси Қатарга қарши баҳсда 6:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Учрашув якунлангач терма жамоамиз бош мураббийи Равшан Ҳайдаров ўз фикрларини билдириб ўтди.

«Авваламбор олдимизга қўйилган минимал вазифа бажарилгани билан барчани табриклайман. Ўйин учун тузган барча режаларимиз амалга ошди. Биринчи турдан сўнг Қатар терма жамоаси ўйинини таҳлил қилдик ва тўғри тактика танлай олдик. Кўриб турганингиздек, бу ҳисобда ҳам акс этди», – деди терма жамоамиз устози.

Шунингдек, терма жамоамиз аъзоси Рустам Ашурматов ҳам учрашувдан кейинги фикрлари билан ўртоқлашди.

«Ўзбекистондан ташриф буюрган кўплаб оммавий ахборот воситалари ходимларини кўриб жуда хурсанд бўлдик. Буни кутмагандик. Ҳаммангизга алоҳида раҳмат айтиб ўтмоқчимиз. Ўйин ҳақида гапирадиган бўлсак, баҳс бизнинг назоратимиз остида ўтди. Ўйин давомида ўйлаб қўйган режаларимизни амалга оширдик. Навбатдаги учрашувларда ҳам шу темпда ҳаракат қиламиз ва ўйиндан-ўйинга кучайиб борамиз», – деди футболчи.

Қайд этиб ўтиш лозимки, ушбу ғалаба орқали футболчиларимиз муддатидан олдин кейинги босқич масаласини ҳал қила олишди. Терма жамоамиз гуруҳдаги сўнгги учрашувни 19 август куни Тайланд терма жамоасига қарши ўтказади. Баҳс Тошкент вақти билан соат 17:00да бошланади.

Рейтинг: +64   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика