RU

Последние новости

16:26Музаффар Музаффаров жамоаси билан тарихий натижа қайд этди   3 16:22"Милан" Рейндерснинг нархини "Манчестер Сити"га маълум қилди  1 15:57"Жирона" — "Атлетико". Таркиблар маълум  0 15:47"Арсенал" "Милан" етакчиларидан бирига қизиқиш билдирмоқда  0 15:17Расман: Хаби Алонсо — "Реал" бош мураббийи  5 14:48"Атлетик" бош мураббийи "Барселона"нинг Уильямсга қизиқиши ҳақида гапирди  4 14:12"Интер" "Рома" футболчисини харид қилмоқчи  4 13:43"Ливерпуль" бразилиялик ҳужумчи харидини кўриб чиқмоқда  0 13:05Сергей Чигодаев - Ўзбекистон U-16 терма жамоасининг CAFA U-17 кубогидаги илк ўйини ҳақида  1 12:35"Челси" икки дарвозабонни кўриб чиқмоқда  2 12:04Тен Хаг топ клубга бош мураббий бўлмоқда  7 11:23"Реал" ПСЖ юлдузини харид қилмоқчи  6 11:00Каору Митоманинг янги жамоаси деярли аниқ  3 10:34Кевин Де Брюйне “Наполи“да қанча маош олиши маълум  2 10:08“Майдонда максимал даражада кучимизни сарфлаймиз, бизда ишонч бор” - Дониёр Абдуманнопов “Сурхон”га қарши ўйин, чиройли гол ва Суперкубок ҳақида  2

Равшан Ҳайдаров: "Миллий терма жамоамиз ўйиндан-ўйинга кучайиб бормоқда" Новости

Равшан Ҳайдаров: "Миллий терма жамоамиз ўйиндан-ўйинга кучайиб бормоқда"

Таниқли мутахассис Равшан Ҳайдаров Осиё Кубогидан ўрин олган Ўзбекистон - Япония учрашуви олдидан ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Авваламбор, йигитларимиз кейинги босқич масаласини муддатидан аввал ҳал қилишгани билан табриклайман. Минимум вазифа бажарилгани ташқи босимни камайтиради. Кейинги ўйинларда футболчилар янада кучлироқ ўйин намойиш қилишларига ёрдам беради. Японияга қарши ўйинда босим йўқ бўлса-да, масъулият бор. Футболчиларимиз ғолиблик руҳини йўқотмаслик учун ҳам бу ўйинда ғалаба учун ҳаракат қилишади.

Мураббийлар штаби футболчиларимизни Японияга қарши ўйинга тўғри тайёрлашларига ишончим комил. Плей-офф ўйинидан олдин Японияга қарши учрашув жуда ҳам қўл келади. Бу ўйинда ғалаба қозонадиган бўлсак, ўзимизга бўлган ишончимиз янада ортади. Футболчиларимиз ўйиндан-ўйинга кучайиб боришмоқда. Албатта, Япония кучли рақиб. Лекин бизнинг йигитлар бугун чиройли ўйин намойиш қилишларига ишонаман.

Японияга қарши ўйинда терма жамоамизга омад тилаб қоламан!" - дейди Ҳайдаров.


Рейтинг: +14   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика