RU

Последние новости

15:19Элит ОЧЛ. 2-тур якунлари  0 14:58Де Йонг: "ПСЖ иккинчи бўлимда "Барселона"дан кучлироқ эди"  0 14:30Манба: Каннаваро Уругвайга қарши ўйинда Ўзбекистон терма жамоасида дебют қилиши мумкин  24 14:14ЖЧ-2026 финалига энг қиммат чипталар 6730, энг арзони эса 2030 доллар туради. Гуруҳ босқичи учун нархлар ҳам маълум  1 13:45"Рома" ҳужумчисига янги шартнома тайёрламоқда  1 13:17"Манчестер Юнайтед" Роналдунинг "Ал Насср" жамоасига қарши ўйнамоқчи  0 12:49"Барселона" "Челси"нинг Фермин Лопесга бўлган қизиқишига изоҳ берди  2 12:25U-23 Осиё кубоги финал босқичига қуръа ташланди. Ўзбекистон Корея Республикаси ва Эрон билан бир гуруҳда  22 12:15Бир қанча футбол федерациялари исроилликларни четлаштиришни талаб қилмоқда  5 11:41Расман: Ўзбекистон МТЖ 9 октябрь куни қайси термага қарши ўйнаши маълум  7 10:38Ханс-Дитер Флик ПСЖдан учралган мағлубиятга изоҳ берди  35 10:05Гвардиола "Монако"га қарши учрашувдан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди  2 09:37"Реал"чилар қайтишди. Бразилия терма жамоасининг октябрь ойидаги ўйинлари учун таркиби эълон қилинди  1 09:10Sofascore. Ашурматов "Истиқлол"да дебют баҳсидаги ҳаракатлари учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  1 08:44EЧЛ. Ҳафта футболчисига кимлар номзод?  18

Равшан Ҳайдаров: "Биринчи ўйиндаги ғалаба ниҳоятда муҳим эди" Новости

Равшан Ҳайдаров: "Биринчи ўйиндаги ғалаба ниҳоятда муҳим эди"

Бироз олдин Осиё ўйинлари-2018 футбол беллашувлари 1-тури доирасида Ўзбекистон терма жамоаси Бангладешни мавғлуб этди - 3:0.

Учрашувдан сўнг ташкил этилган матбуот анжуманида биринчи бўлиб Равшан Ҳайдаров журналистлар саволларига жавоб қайтарди. Унга ярим ҳимоячи Икром Алибоев ҳамроҳлик қилди. МОҚ матбуот хизмати Ҳайдаров ва Алибоевнинг фикрларини чоп этди.
Равшан Ҳайдаров: "Аввало мухлисларимизни мусобақа стартидаги йирик ғалаба билан табриклайман. Ўйин тўлиқ назоратимиз остида ўтди. Тўп билан кўпроқ муомалада бўлдик. Ҳисоб ҳам шунга яраша бўлди. Биринчи ўйиндаги ғалаба ниҳоятда муҳим эди. Буни уддалай олганимиздан хурсандман.

Бангладеш терма жамоаси айниқса биринчи бўлимда жуда илиқ таассурот қолдирди. Бир неча хавфли қарши ҳужумлар ташкил этишди. Аммо тан олиш лозим бангладешликлар иккинчи бўлимда бироз чарчаб қолишди. Биз ўйинга режалаштирган стратегияни тўлиқ бажардик деб айта оламан.



Қатар ва Таиланд термаларига қарши навбатдаги ўйинларга ҳам режа асосида тайёргарлик кўрамиз. Мусобақа тақвими анча зич тузилган. Биз ҳам шундан келиб чиқиб тайёргарлик режасини ишлаб чиққанмиз. Навбатдаги баҳсларда ҳам ғалаба қозониб, мухлисларимизни ҳурсанд қилиш ниятидамиз".

Икром Алибоев: "Ҳар доим биринчи ўйин қийин бўлади. Ҳозир ҳамма футбол ўйнашни ўрганиб олган. Буни бугунги ўйин ҳам кўрсатиб берди. Ўйин аввалида бироз қийналдик, аммо кейинчалик назорат тўлиқ биз томонга ўтди. Ўзбекистонлик футбол мухлисларини ушбу ғалаба билан табриклаб қоламан".

Рейтинг: +123   
championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика