RU

Последние новости

19:25Мирко Йеличич: "Ҳозирча даражамиз "Нефтчи" билан бир хил эмас ва буни тўғри тушуниш керак"  0 19:15Суперлига. "Нефтчи" – "Локомотив" 3:1   0 19:14"Андижон" "Машъал" устидан ишончли ғалабага эришган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 19:10Суперлига. "Сўғдиёна" – "Пахтакор" (матнли трансляция)  22 18:40Суперлига. "Сурхон" сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига "Насаф"дан устун келди  35 18:26Рафинья Неймарнинг Жаҳон чемпионатида Бразилия терма жамоасига қўшилиши ҳақидаги саволга жавоб берди  1 18:00Суперлига. "Нефтчи" захирадан тушганларнинг самарали ҳаракатлари эвазига "Локомотив"дан устун келди  65 16:25Ўзбекистон U-15 терма жамоаси Қозоғистон U-16'га мағлуб бўлди  1 15:36Шармандагарчилик давом этади: CAF Садио Манеден Африка Миллатлари Кубогининг энг яхши ўйинчиси совринини қайтаришни талаб қилди  10 14:41Руни тарихдаги энг ёмон Жаҳон чемпионатини айтди  12 14:14Иккинчи таймда порлаган Салоҳ  1 13:39ФИФА Жаҳон чемпионати бўйича қарор қабул қилди  15 13:08"Биз ҳеч кимдан қўрқмаймиз": Кейн "Бавария"нинг "Реал"га қарши ўйинлари ҳақида  29 12:40Павич "Бавария" тарихида ЕЧЛдаги энг ёш ўйинчига айланди  1 12:03Кэррик "Манчестер Юнайтед" футболчисини йил ўйинчиси совринига лойиқ деб билади  5

Сайфиддин Эрматов вафот этди Новости

Сайфиддин Эрматов вафот этди

Узоқ йиллар давомида иқтидорли спортчиларни тайёрлаган, ҳакамлик ва назоратчилик фаолияти билан ўзбек футболи ривожига ҳисса қўшган Сайфиддин Эрматовнинг вафоти муносабати билан марҳумнинг яқинлари ҳамда оиласига таъзия билдирамиз.

Маълумот учун, Сайфиддин Газиевич Эрматов 1953 йил 22 февраль куни Тошкентда таваллуд топган. Болалигидан футболга меҳр қўйиб, миллионлар ўйини билан шуғулланиб келган. Жумладан, ёшлик даврларида "Пахтакор", "Спартак" ва "Автомобилчи" жамоаларида тўп тепган. Шундан сўнг Сайфиддин Газиевич "Пахтакор" болалар-ўсмирлар спорт мактаби ва халқ орасида "Чиғатой" номи билан машҳур бўлган футбол бўйича Республика Олий спорт маҳорати мактабида ёшларга футболдан сабоқ берган. Кейинчалик футбол ҳаками ва инспектори сифатида самарали меҳнат қилган.

Сайфиддин Эрматов фаолияти давомида кўплаб истеъдодли ёш ҳакамларни тарбиялашда катта ҳисса қўшган. Шогирдлари орасида ФИФА рефериси, футбол мундиалларини бошқариш бўйича жаҳоннинг мутлақ рекордчиси Равшан Эрматов, шунингдек, Абдуҳамидулло Расулов каби таниқли ҳакамларни учратиш мумкин. Шунингдек, таркибида Сервер Жепаров, Шуҳрат Мирхолдиршоев, Ярослав Крушелницкий, Юрий Никитов каби иқтидорларни жамлаган 1982 йилда туғилган футболчилардан иборат Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси бош мураббийи бўлган.

Ўтганларнинг охирати обод бўлсин!

Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика