Равшан Эрматов: "Россияга ён босмайман"
		
		29 сен 2016 15:22
        Новости	
	 
				 
				Равшан Эрматов: "Россияга ён босмайман"
Ушбу баҳс борасида ҳамюртимиз ўз фикрлари билан ўртоқлашди. 
"Албатта мана шундай ўйинда ишлаш жуда ёқимли. Краснодар. Янги стадион! Ажойиб гўзаллик! Айтганча, бунгача Россия - Озарбайжон ўйинида ишлаганман. Шунингдек, Коста-Рика билан ҳам танишман. Уларни ЖЧ чорак финалида Голландияга қарши ўйинларида иштирок этганман. Ўшанда улар голландияликларга етарлича муаммолар туғдиргандилар. РФИ мана шу терма жамоа билан ўртоқлик ўйини ташкил этиб жуда тўғри қарорга келган. 
Ушбу ўйин ҳақида ҳозирча ҳеч нарса дея олмайман. Айни пайтда Саудия Арабистони ва Австралия терма жамоалари ўртасидаги ўйинга тайёргарлик кўрмоқдаман. Ана шундан кейин ушбу ўйинга тайёрланамиз. 
Россия терма жамоасидаги энг қўпол футболчи? Йўқ, бу ҳақида сизга ҳеч нарса дея олмайман. Балки, барчаси тескари кўриниш олиши мумкин (кулади).
Майдонда профессионал бўламан. Ўз вақтида Ўзбекистон - Эрон ўйинини бошқариб, Одил Аҳмедовга қизил карточка ҳам кўрсатганман. Шу сабабли, Россияга ҳам ён боса олмайман. Барчаси ҳаққоний бўлади", - дейди Равшан Эрматов.
Похожие новости
 championat.asia
                   
                   
			
		
		
			championat.asia
		
	 
             "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
                    "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
                    Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
                    Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
                    Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
Комментарии