RU

Последние новости

23:15Озарбайжон. "Сумқайит" сўнгги дақиқадаги пенальти сабаб мағлуб бўлди  0 22:55"Навбаҳор" назорат ўйинида ғалабага эришди  1 22:35Эрон. Ўткир Юсупов жамоасидан йирик ғалаба  1 22:13"Бунёдкор" Туркияда "Арсенал"ни мағлуб қилди  1 21:50Саудия Арабистони. Легионерларнинг голлари "Ал Аҳли"га ишончли ғалаба тақдим қилди  1 21:25Гвардиола "Ливерпуль" билан ўйин олдидан: "Ҳатто 1:5 ҳисобида мағлуб бўлганимизда ҳам яхши ўйнаганмиз"  5 21:05Саудия Арабистони. "Ал Насср" - "Ал Иттифоқ" баҳси асосий таркиблари маълум!  3 20:55Аморим: "Муаммо кўп, ечим йўқ"  4 20:27Ўртоқлик ўйини. "Динамо" "Ростов"га мағлуб бўлди  2 20:05Расман: "Нефтчи"га қўйилган трансфер тақиқи бекор қилинди  8 19:49Бернарду Силва "Манчестер Сити"нинг "Реал"дан учралган мағлубияти сабабларини айтди  8 19:23"Манчестер Юнайтед" "Реал" ва "Барселона" футболчиларига қизиқмоқда  4 18:58"Барселона" Гринвуд учун курашга киришди  4 18:30Стоунз узоқ муддатга сафдан чиқди  16 18:03Гвардиола нима учун Де Брюйнени "Реал" билан ўйинда майдонга туширмади?  7

Равшан Эрматов: Бундай дербилар футболнинг безаги ҳисобланади Новости

Равшан Эрматов: Бундай дербилар футболнинг безаги ҳисобланади

Суперлиганинг 2-туридан ўрин олган “Тошкент дербиси” сифатида эътироф этиладиган “Бунёдкор” – “Пахтакор” (1:0) учрашувини бевосита стадионда кузатиб борган ФИФА рефериси Равшан Эрматовдан учрашув ҳақидаги таассуротларини сўрадик.

-Равшан ака, Сиз бугун ФИФА семинарига учиб кетишингиз керак эди. Лекин Сизни “Бунёдкор” стадионида кўриб турибмиз...

-Ҳа, ҳозир “Тошкент дербиси”ни стадионда томоша қилиб, тўғри аэропортга кетяпман. Футболимиз уйғоняпти, ҳар бир учрашувни стадионга келиб томоша қилиш инсонга катта завқ бағишлаяпти. Умуман футболни яхши кўрган одам бу мавсумда имконияти бўлса албатта стадионга келиб футбол кўрса, ҳеч ҳам афсусланмайди.

-Бевосита “Тошкент дербиси” ҳақида фикрларингиз...


-Бугун жуда чиройли футбол гувоҳи бўлдик. Бундай дербилар футболни безаги ҳисобланади ва уни айнан шундай курашларга бой, ҳалол руҳда ўтганидан барча мухлислар хурсанд бўлишди.

Бундай ўйинлар орқали мухлислар яна футболга меҳр қўйишади ва ўзбек футболи тўғри йўлдан кетаётганига ишонишади. Умуман олганда, Суперлиганинг барча ўйинлари ана шундай кўтаринки руҳда ўтаётганини таъкидлаб ўтиш керак.

-Учрашувни бошқариб борган ҳакам Шерзод Қосимов ҳақида фикрларингиз...


-Мавсум олдидан ЎФА 1-вице-президенти Умид Аҳмаджонов ҳакамлар билан учрашиб, ҳар бир учрашув адолатли, ҳалол ва энг муҳими сифатли ҳакамлик билан бошқарилиши кераклиги ва айнан шу йўл орқали биз мухлисларни стадионларга қайтаришимиз кераклиги ҳақида айтиб ўтган эдилар.Бугун барчамиз бу сўзларни амалда қўлланилганини гувоҳи бўлдик.

Рейтинг: +30   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика