RU

Последние новости

00:32Рўзиқул Бердиев: "Рақибга ҳеч қандай босим ўтказмадик"  1 00:07АПЛ. "Челси" Эстеваонинг 90+5 дақиқада урган голи эвазига "Ливерпул"ни мағлуб этди  42 23:55"Тобол" ва Шахбоз Умаров Қозоғистон кубогини қўлга киритди  0 23:50"Бухоро" "Пахтакор"га йирик ҳисобда мағлуб бўлди, "Динамо" эса сафарда "Сурхон"ни енгди.  1 23:01Февзи Давлетов: "Негадир бир текис ўйин кўрсата олмаяпмиз"  3 22:38Вадим Абрамов: "Каннаваро "Олтин тўп" олганини биламан. У зўр футболчи бўлган. Афсуски, бизда ўйнамайди, балки мураббийлик қилади"  5 22:10АПЛ. "Арсенал" ва МЮ ўз уйида ишончли ғалабага эришди  10 21:57Александр Хомяков: "Афсуски, кўп гол ўтказиб юбордик"  5 21:22Камолиддин Тожиев: "Чиройли ўйин бўлди, ғалаба учун ҳаммага раҳмат"  1 21:03Суперлига. Пенальтидан гол урилмаган "Бунёдкор" ва "Насаф" учрашувида кетма-кет учинчи марта 2:2 ҳисоби қайд этилди  102 20:23Шавкат Юсупов: "Махаррам Абелфазов етакчилик қобилиятини кўрсата оляпти"  2 20:08Махсуджон Зокиров: "Бугунги ўйинда хатолар кўп бўлди"  0 19:48АПЛ. "Тоттенхэм" меҳмонда "Лидс" устидан ғалабага эришди  4 19:15Эшитдик-да! ЎФА МТЖ мураббийи билан шартномани бекор қилди  16 18:58Суперлига. Кубок финалидан олдинги репетицияда "Пахтакор" "Бухоро"ни меҳмонда йирик ҳисобда енгди  32

Равшан Бозоров: “Чемпионат савияси паст бўлган деган фикрга қўшилмайман” Новости

Равшан Бозоров: “Чемпионат савияси паст бўлган деган фикрга қўшилмайман”

Гарчи Ўзбекистон Биринчилиги дебютанти бўлса-да, “Норин” мавсумни ёмон ўтказаётгани йўқ.
Ўз вақтида мамлакатимизнинг энг яхши ҳужумчиларида бири бўлган Равшан Бозоров мураббийлик қилаётган ҳаққулабодликлар турнир жадвалида юқори ўринларидан жой олиб тургани сўзимизга исбот бўла олади. Чемпионатнинг 7-турида лига етакчиларидан бири “Оқ-тепа” жамоаси меҳмони бўлган “Норин” сўнгги дақиқаларда ғалабани қўлдан чиқарди. Учрашув якунлангач, меҳмонлар устози Равшан Бозоровни суҳбатга тортдик.

Даставвал, “Оқ-тепа”га қарши ўйин ҳақидаги фикрларингиз билан ўртоқлашсангиз.

Биринчи бўлимда устунлик мезбонлар тарафида эди, аммо дарвозалар олдида хавфли вазиятларни яратиш борасида ҳар иккала томон ҳам тенг имкониятга эга бўлдик. Танаффусдан кейин гол уриш учун бизда кўпроқ имкониятлар бўлди, бироқ фойдалана олмадик. Ҳисоб ўйинга мос, дейиш мумкин, лекин голга тортадиган юз фоизли ҳужумларни биз ташкил қилгандик. Учрашув менга ёқди, ўйлашимча, ишқибозларга ҳам манзур бўлган. Боиси, стадионга ташриф буюрганлар ҳужумкор, голларга бой беллашувнинг гувоҳига айланишди.

Учрашувдан аввал рақибни ўрганиб чиққанмидингиз?

Очиғи, рақибни ўрганиб чиқмагандик. Шунчаки, хабарлар орқали билиб бораётгандик. Таркибидаги ўзгаришларни билардик. Қолаверса, деярли ҳар беллашувда бошқа-бошқа футболчилар майдонга тушаётганидан ҳам хабаримиз бор эди. Биз аввало ўзимиз ўйинга тайёрлангандик. Чунки қайси рақибга қарши ўйнашингиздан қатъий назар, аввало жамоанинг ўзи учрашувга тайёр бўлиши лозим. Шунинг учун ўз ўйинимизни яхшилаш борасида ишладик. Натижасини кўриб турибсиз. Футбол шундай ўйин! Унда ҳисобни олдиндан айтиб бўлмайди.



“Оқ-тепа”дан шундай ўйин кутганмидингиз?

Бу жамоа истайсизми-йўқми, тажрибали ҳисобланади. Таркибида маҳоратли ўйинчилар кўп. Аммо ўйиннинг бориши бизга ҳам боғлиқ эди. Биз янги мавсум ҳисобидан илк марта сунъий майдонда тўп сурдик. Ҳаққулабоддаги майдонимизга табиий чим ётқизилган. Сунъий майдонда ўйнашга улгурмагандик. Мезбонлар аксинча, бу майдонга мослашиб улгурган. Рақиб ҳақида илиқ фикрларни билдириш мумкин. Жамоа тўп узатишларга асосланган футбол ўйнади. Қисқаси, “Оқ-тепа”нинг ўйини менга манзур бўлди.

Мураббий сифатида бу натижа сизни қониқтирдими?

Албатта йўқ. Ўйин ва дарвозалар олдида юзага келтирилган вазиятларни инобатга оладиган бўлсам, натижадан қониқмадим. Мени қониқтирган жиҳат шу бўлдики, йигитлар охиригача курашишди. Натижа учун борларини беришди. Айтганимдек, ҳисоб мени қониқтирмади, намойиш қилган ўйинимиз ҳам. Бу борада ҳали ишлашимиз кераклиги кўриниб қолди.

Сиз футболчи сифатида ўйнаган вақтларда ҳужумчилар бир мавсумда 40-50та гол урарди. Ҳозир тўпурар ҳужумчилар деярли йўқ. Бу нима билан боғлиқ деб ўйлайсиз? Ўша пайтларда чемпионатимиз савияси паст бўлганми?


Билмадим, балки ҳужумчилар ўз устида кам ишлаётгандир? Чемпионат савияси паст бўлган деган фикрга қўшилмайман. Агар ҳужумчи ўз устида ишласа, гол уриш осонлашаверади. Бунинг учун машғулотдан кейин камида бир соат дарвоза олдида ишлаши лозим. Шундагина ўсиш бўлади. Иккала давр ҳужумчиларининг орасидаги яна бир фарқ, профессионаллик бўлса керак. Биз ўйнаган вақтларда маҳорат юқори бўлганми? Биласиз, аввалги давр ўйинчилари бошқа футбол мактабида таҳсил олишган? Аслида гап унда ҳам эмас. Футболчи доимо ўз устида ишлаши шарт! Бир, бир ярим соат давом этадиган машғулотлар билан кўп нарсага эришиш мушкул. Шу боис машғулотлардан кейин алоҳида шуғулланиш мақсадга мувофиқ.   

“Норин” жамоасининг бу йилги мақсад ва вазифалари ҳақида ҳам тўхталиб ўтсангиз.

Олдимизга аниқ бир вазифа қўйилмаган. Биз ҳар бир ўйинга ғалаба учун чиқамиз. Қўл остимда тажрибали ўйинчилар билан қаторда ёшлар ҳам тўп сурмоқда. Бу орқали ёшларни тарбиялаш кўзланган. Шундан кейингина олдимизга қандайдир вазифа қўйилар? Бу балки келаси йил ёки ундан кейинги мавсумга тўғри келар? Ҳозир асосий мақсадимиз мухлисларимизни хурсанд қилишдир. Ҳаққулабоддаги ўйинларимизда ишқибозларни стадионни тўлдириб, бизни қўллаб-қувватлаб туришибди. Уларнинг ҳурмати учун ҳам чиройли, ҳужумкор ўйин кўрсатишга ҳаракат қиляпмиз.

Тошкент сафари чоғида энди “Локомотив-БФК”га қарши майдонга чиқасизлар. Жамоанинг бугунги салоҳиятидан келиб чиққан ҳолда пойтахтга келишдан аввал ортга неча очко билан қайтишни режалаштирган эдинглар?


(кулиб) Таъкидлаганимдек, биз ҳар бир ўйинга ғалаба учун чиқади. Учрашув уйда бўладими ёки сафарда бунинг ҳеч қандай аҳамияти йўқ. Аслида барча мураббийлар жамоасини ўйинга ғалаба учун тайёрлайди. Биз дуранг учун ўйнаймиз, дейдиган мутахассис бўлмаса керак. Шундан келиб чиққан ҳолда айтишим мумкин, Ҳаққулабодга олти очко билан қайтмоқчи эдик. Аммо бугун “Оқ-тепа” билан дуранг ўйнаб қўйдик. Демак, икки очкони қўлдан чиқардик. “Локомотив-БФК” билан бўладиган баҳсда ҳам ғалаба учун ҳаракат қиламиз. Натижа қандай кўриниш олишини беллашувдан кейин билиб оламиз.

Фурқатбек НИШОНОВ суҳбатлашди. 
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика