RU

Последние новости

10:22«Реал Мадрид» «Ливерпуль» футболчисига 90 миллион евро беришга тайёр  3 09:54Аббосбек Файзуллаев ўзаро ўйинда Ўзбекистон Россияни мағлуб этадими деган саволга жавоб берди  12 09:26Рафинья Мессининг рекордини янгилади  3 08:58Криштиану Роналду «Ал Насср»нинг Элит ОЧЛнинг финалига чиқа олмаганига муносабат билдирди  11 08:30Испания терма жамоаси собиқ мураббийи Қатарни бошқариши мумкин  1 08:04Флик кечаги дуранг ҳақида фикр билдирди  31 07:42КОНКАКАФ чемпионлар лигаси. Месси ва «Интер Майами» юришини ярим финалда тўхтади  16 07:00"Барселона" ва "Интер" ўртасидаги "оловли" ўйинда "Интер"ни дарвоза тўсини қутқарди, Мхитаряннинг голи эса ҳисобга олинмади  23 02:00ЕЧЛ. "Барселона" ва "Интер" ярим финалнинг илк баҳсида жанговар дуранг қайд этди. Барчаси бир ҳафтадан сўнг ҳал бўлади  326 01:40Холанд "Манчестер Сити" машғулотларига қайтди  0 01:20Анвар Бердиев: "Майдон учун раҳбариятимизга миннатдорчилик билдираман. Чемпионатда кўп очко йўқотдик, энди шуни ўрнини тўлдиришимиз керак бўлади"  4 00:55Мирко Еличич: "Биз "Олимпик Мобиуз" каби энг яхши ёшларни йиға олмаймиз"  4 00:23Сергей Лушан: "Асабий ўйин бўлди, анча вазиятларни голга айлантира олмадик"  2 00:05Сервер Жепаров: "Навбаҳор" билан ўйин ўзига ҳос ажиотажни юзага келтирди"  3 00:00Россия кубоги. "Зенит" ЦСКАни мағлубиятга учратди. Файзуллаев 68-дақиқада майдонга тушди  10

Рауф Инилеев: "Обод" 3 ойдан буён маош олмади, сафардаги ўйинларга ўз ёнимиздан бориб келдик" Новости

Рауф Инилеев: "Обод" 3 ойдан буён маош олмади, сафардаги ўйинларга ўз ёнимиздан бориб келдик"

"Обод" - "Пахтакор" (1:4) учрашувидан сўнг ташкил этилган матбуот анжуманида Рауф Инилеев қатнашди.
"Пахтакор"ни ғалаба билан, янги раҳбарият билан табриклайман. Футболчиларнинг кайфиятлари жуда яхши эканлиги билиниб турди.

"Обод" 3 ойдан буён жамоа профессионал эмас ҳаваскор тарзда фаолият олиб бормоқда. Буни тан олиш ва айтиш жуда қийин, аммо уч ойдан буён маошлар йўқ, бунинг устига сафарга ўз ёнимиздан пул сарфлаб бориб келаётгандик. Молиявий қийинчиликлар туфайли сафардаги ўйинларга 12-13 нафар футболчи олиб бораётгандик... Шу боис руҳий жиҳатдан ўйинларга жуда ҳам оғир тайёрланардик.

Менга айтишларича бугун жарима майдони ичида рақибни қўли билан ушлагани учун пенальти белгиланибди...Аммо замонавий футболда бундай вазиятларда пенальти қўйилмайди. Ҳакамликда кичик хатолар бўлмаслигини жуда ҳам хоҳлардим.

Бош ҳомийнинг ишларида муаммо чиққани туфайли бизни молиялаштиришни тўхтатиши ҳақида маълум қилди. Олдинда биринчи давранинг яна 2 ойи бор эди. Иккинчи даврада "Обод" чемпионатда ўйнамайдими? Буни биз эмас ЎФФ ёки ПФЛ ҳал қилади. Биз уларни огоҳлантириб қўйдик. Биринчи давра охиригача ўйнашга сўз бергандик. Бошқа ҳомийлар пайдо бўлишига умид қилгандик, аммо...

Самвел Бабаяннинг "Обод" бошқарувини олиши ҳақида гап сўзларни эшитдим. Шундай музокаралар ҳам бўлди. Аммо мен билан эмас раҳбарият билан музокара ўтказилган, шу боис нима бўлганини аниқ билмайман.
Рейтинг: +31   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика