Расмий хабар: Роббен футболга қайтди!
27 июн 2020 21:55
Новости
Расмий хабар: Роббен футболга қайтди!
Нидерландиялик футбол юлдузи фаолиятини ўз ватанида қайта тиклашга қарор қилди.
У Эредивизи вакили “Гронинген” аъзосига айланди. Роббен профессионал футболга айнан мазкур клуб таркибида 2000 йил қадам қўйган.
Қайд этилишича, у бир неча ҳафта мобайнида клуб базасида машғулот ўтказган. Нидерландиялик билан келишув эса бир йилга тузилгани айтилмоқда. Эртага, 28 июнь куни “Гронинген” 36 ёшли ярим ҳимоячи иштирокида матбуот анжумани ўтказади.
Эслатиб ўтамиз, Нидерландия чемпионатининг жорий мавсуми пандемия туфайли муддатидан олдин тугатилди. Роббеннинг янги жамоаси эса жадвалда 9-ўринни эгаллаб, еврокубоклардан четда қолган.



Похожие новости
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" Вальверденинг хет-триги эвазига "Манчестер Сити"ни мағлуб этди
Суперлига. "Навбаҳор" сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди
Суперлига. "Нефтчи" "Андижон"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, Искандеров ўйинни ҳал қилди
ЕЧЛ. "Барселона" меҳмонда "Ньюкасл" билан дуранг ўйнади
Комментарии