RU

Последние новости

00:44"Барселона" Германия терма жамоаси ўйинчисини трансфер қилишга яқин  0 00:02Моуринью Рэшфордни Туркияга чорламоқда  0 23:31Азизов, Эрматов, Аҳмедов, Маматқулов, Имомхўжаев ва бошқалар. Янги очилган футзал федерацияси тақдимотидан ГАЛЕРЕЯ  0 23:16Каземиро Ла Лигага қайтиши мумкин  0 22:45Янги федерацияни нималар кутмоқда?  2 22:17Янги футзал федерацияси раҳбари қандай ваъдалар берди?  0 21:46ПСЖ АПЛдан ҳужумчи олиши мумкин  0 21:15"Арсенал" Гёкереш борасида бир қарорга келди  4 20:41"Тоттенхэм" Сон Хён Мин билан хайрлашиши мумкин  2 20:17"Бавария" "Боруссия Д" вингерига даъвогар  0 19:581 йилдан бери гол урмаётган Грилиш "Сити"дан кетиши мумкин  2 19:52Санжар Турсунов — "Локо"нинг тушиб кетиши, Бердиевни табриклагани, клубдаги мантиқсиз ишлар ва келажаги ҳақида   5 19:35МЮ Брунунинг ходимлар харажатларини тўлаш таклифини рад этгани маълум бўлди  3 19:20Расман: Ўзбекистон футзал федерацияси ташкил этилди. Унинг раҳбари ҳам маълум  7 19:10Баҳодир Сейткамолов: "Мени Сейткамолов қилган "Навбаҳор" бўлади, Россияда юрдим лекин футболни соғиндим"  11

IMHO: Футбол фанидаги бир бўлим ҳақида Новости

IMHO: Футбол фанидаги бир бўлим ҳақида

Эндигина 19 ёшга тўлиб, 20 га қараб кетаётган бўлсам ҳам негадир менга доим 2012 ва 2013 йиллардаги футболлар, ўша вақтда юлдуз бўлган футболчилар ёқаверади, эсласам бир бошқача ҳис бўлади.

Балки бироз футболдан узоқлашганим сабабми ёки янги чиқаётган ёш футболчиларнинг ўйинини кўрмаслигимми, хуллас билмадим, лекин 7-8 йил аввалги футболни бошқача яхши кўраман. Ёши катта инсонлар ўзларининг ёшликларидаги бирор мусобақани энтикиб эслайди, мен ҳали ўзим ёш бўлсамда шу 7-8 йил аввалги футболни шунақа хотирлайман.

2010 йилдан бошлаб футболга илк бор қизиқа бошлаганман. ЖАРда бўлиб ўтган Жаҳон чемпионатидан икки лаҳза – балки ўша вақтда, балки сал кейинроқ такрорий эфирлардан кўрганим – бири, Роналдунинг Шимолий Кореяга урган голи, иккинчиси Арьен Роббеннинг финалда Икер Касильяс билан бирга-бир вазиятда гол ура олмагани ёдимда. Финални эсласам ҳозир ҳам жаҳлим чиқади, бу балки ўша вақтда Голландияга мухлислигим сабаб ёки Роббеннинг туширган «қовун»и сабаб.

Менга доим Роббеннинг ўйини доим ёқиб келган. Ўзим кўрганим – «Бавария»нинг ўнг қанотидаги Роббен FIFA07 да ўйнаган «Челси»даги ёки YouTube`дан видеосини кўрган «Реал Мадрид»даги Роббендан анча устун (аслида, чиндан ҳам Роббеннинг «Реал» ва «Челси»да ўйини чиқмаган дейишади). Арьен Роббеннинг ўйинларини энг кўп 2012 йилда кўрганман. Эслайман, ЕЧЛ финалида «Бавария» – «Челси» ўйинида 120 дақиқа устунлик қилган мюнхенликлар якунда барибир мағлуб бўлишган. Балки ўша учрашувда Роббен қўшимча вақтларда амалга оширган пенальтисини голга айлантирганда «Бавария» мухлислари кўз олдида чампион бўлармиди?!

2012/13 йилги мавсумда эса «Бавария» чиндан кучли ўйин кўрсатган. Ўша кезларда немис клуби чемпионатда рекордларни янгилаб юборган, кетма-кет иккинчи йили Чемпионлар лигаси финалига йўл олганди. Финалдаги рақиб эса бошқа бир немис жамоаси – «Боруссия Дортмунд» эди. Ўша учрашувда ҳам Роббен Роман Вайденфеллер дарвозаси томон 90 дақиқа йўл топа билмаган эди. Сўнгги дақиқаларда эса яна бир яккама-якка вазиятда нидерландиялик футболчи дарвозабонни чиндан доғда қолдирган.

Айтганча, ўша мусобақанинг ярим финалида «Бавария» «Барселона» билан ўйнаган ва икки учрашув натижасида 7:0 ҳисобида ғалаба қозонган эди. Жавоб ўйинида «Камп Ноу» стадионида Роббеннинг урган голи Виктор Валдеснинг ҳамон ёдида бўлса керак.

Роббен терма жамоасидаги энг ёрқин вақтини менинг назаримда 2014 йилги Жаҳон чемпионатида ўтказган. Ўша вақтда номи Голландия бўлган терма жамоа гуруҳда 2010 йилги финалчи – Испания билан тушган ва 1-турдаёқ бу икки терма жамоа ўзаро ўйин ўтказган эди. Ван Персининг голику алоҳида мавзу, Роббен эса ўйинга нуқтани ажойиб тарзда қўйган – қарийб майдон марказидан Рамос билан тўпга қараб югурган голланд, унга биринчи етиб келган ва 4 йил олдин бирга-бир вазиятда имкониятни бой берган Касильясни “ер тишлатган”ди.

Арьен ҳақида узоқ гапириш мумкин. У қаерда бўлса ҳам ўзининг ўйинини имкон даражасида кўрсата олган футболчи эди. Мен ҳамиша ўзбек футболида Роббен каби футболчи бўлишини истаганман. Сардор Рашидовнинг ўйини кўпроқ Роналду услубига ўхшарди, Достон Ҳамдамовники ҳам Роббен сифат эмас. Жасур Яхшибоевнинг Беларусда ҳужум марказига қўйишди. Билмадим, кейинги умид ким бўлади энди.

Футбол кундан-кун ривожланиб, фан даражасига чиқиб улгурган. Роббен услуби эса шу фаннинг бир бўлими – уни алоҳида ўрганиш керак. Бу даражага чиқиш учун иқтидорнинг ўзи камлик қилади, меҳнат қилибгина Роббен бўлиш мумкин.

Албатта, буларнинг барчаси IMHO

Автор : Og'abek Samisov
Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика