Расмий хабар: ОФК куз-баҳор тизимига ўтди, ОЧЛда легионерлар лимити оширилди
25 фев 2022 12:22
Новости
Расмий хабар: ОФК куз-баҳор тизимига ўтди, ОЧЛда легионерлар лимити оширилди
- 2023-2024 йилги мавсумдан бошлаб Осиё чемпионлар лигаси ва ОФК кубоги баҳслари кузда бошланади ва баҳорда тугайди. Яъни расман ОФК куз-баҳор тизимига ўтади.
- 2023-2024 йилги мавсумдан бошлаб ОФК клублар мусобақаларида жамоалар жами 6 нафар легионерни ўйин қайдномасига киритиши мумкин, яъни 5+1 (исталган давлатдан 5 ва Осиё қитъасидан 1 нафар футболчи).
- 2023-2024 йилги мавсумдан бошлаб ОФК клублар мусобақаларида футболчилар 3та сариқ карточка олганидан кейин дисквалификацияга учрайди. Олдин 2та огоҳлантиришдан кейин футболчи дисквалификация қилинарди.
- 2023 ва 2024 йилги U-17, U-20 ва U-23 Осиё чемпионати саралашидан бошлаб жамоалар Шарқ ва Ғарб минтақасига ажратилмайди. Яъни битта гуруҳда ҳам Шарқ, ҳам Ғарб минтақасидан жамоа бўлиши мумкин.
Похожие новости
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Ўзбекистон Хорватия баҳсининг бошланиш вақти маълум
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мағлубиятга учради
Комментарии