RU

Последние новости

15:15"Насаф" "Навбаҳор" билан дуранг ўйнаб, чемпионлик курашида қоқилган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 14:55"Насаф" мухлислари автоҳалокатга учради  5 14:34Винисиус Жуниорга асосий даъвогар маълум  3 13:47"Барселона" учун яхши янгилик. Жамоанинг асосий дарвозабони қайтишга яқин  0 13:16Скоулз ўғлини ўйлаб телевидениедан кетди  1 12:37Ўзбекистон U-17 терма жамоасининг Жаҳон чемпионатида иштирок этувчи якуний таркиби эълон қилинди  14 12:06"Наполи" МЮнинг яна бир футболчисини жалб этмоқчи  4 11:35Виталий Денисов: "Гуруҳдан чиқишимизни истардим. Каннаворонинг мураббий сифатидаги порлаши Ўзбекистондан бошланади"  13 10:43"Барселона" Левандовскининг ўрнига Туркиядан ҳужумчи олиб келмоқчи  8 10:17Мессини Анголага олиб келиш қанчага тушиши маълум қилинди  23 09:46"Манчестер Сити" яна бир ҳимоячисини сотишга тайёр  1 09:21ЎзФҲМ Найим Қосимовга финалдаги ҳаракатлари учун неча баҳо қўйгани маълум  36 08:55"Барселона" етакчиларидан бири: "Бу сизларнинг сўнгги ғалабангиз"  13 08:27Суперлига. Бугун "Шўртан" учун сўнгги имконият  2 08:00Суперлига. "Динамо" – "Хоразм" 3:1   0

Расмий хабар: "Нефтчи" бош мураббийи Баҳром Ҳайдаров истеъфога чиқди Новости

Расмий хабар: "Нефтчи" бош мураббийи Баҳром Ҳайдаров истеъфога чиқди

Бугун "Нефтчи" қароргохида Фарғона вилояти жисмоний тарбия ва спорт қўмитаси раиси Севара Дехқонова бошчилигида йиғилиш бўлиб ўтди.

Йиғилишда бир қатор масалалар кўриб чиқилди. Хусусан мавсум аввалидаги жамоанинг қайт этаётган муваффақиятсиз ўйини тахлил этилди. Шунингдек йиғилишда шу кунга қадар жамоани бошқариб келаётган Бахром Ҳайдаров оилавий шароити туфайли ўз аризасига биноан истеъфога чиқарилди. Хайдаров ўрнига эса вақтинчалик бош мураббийлик вазифаси Абдусамад Дўрмонов топширилди.

Ушбу мураббий ҳам жамоага бегона эмас. Абдусамад Дўрмонов футболчилик фаолияти давомида ҳам жамоа тарихида ўзининг беқиёс ўрнига эга эканлиги кўпчиликга маълум бўлса керак. "Нефтчи" жамоасининг беш карра мамлакат чемпионлигини қўлга киритилишида ҳам Дўрмонов ўзининг улкан хиссасини қўшган футболчи ҳисобланади.

Илҳом Зайлобидинов Диёр Алижонов ва Хислат Чилматов бош мураббийга ёрдам беришда давом этади.

Баҳром Ҳайдаров Сотиволдиевичга эса жамоада олиб борган ҳалол меҳнатлари ва ёш иқтидорларни тарбиялашда кўрсатган хизматлари учун ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз ва келгуси ишларида омад тилаймиз, - деб ёзади "Нефтчи" матбуот хизмати.


Рейтинг: +18   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика