Расмий хабар: Канчельскис Мўминжоновнинг ўрнини эгаллайди
07 окт 2018 08:47
Новости
Расмий хабар: Канчельскис Мўминжоновнинг ўрнини эгаллайди
Бугун тонгда Андрей Канчельскис Наманганга етиб борди.
"Навбаҳор"нинг гуруҳ фаол мухлислари россиялик мутахассисни катта шодиёналар билан кутиб олишди.
Бугун соат 15:00да Андрей Канчельскис расман "Навбаҳор" жамоаси бош мураббийи сифатида таништирилади. Бу ҳақда "лочинлар"нинг телеграмдаги расмий канали хабар берди.
Демак 2016 йил ноябрь ойидан буён "Навбаҳор" бош мураббийи сифатида ишлаб келган Илҳом Мўминжонов ўз лавозимини тарк этади.
Эслатиб ўтамиз, 3 октябрь куни championat.asia сайти Андрей Канчельскис "Навбаҳор" бош мураббийи бўлиши кутилаётгани ҳақида хабар берган эди. Ўша куни "Бунёдкор"га қарши ўйиндан кейинги матбуот анжуманида Илҳом Мўминжонов бу хабарни биринчи бор эшитиб тургани ҳақида айтган эди.
Комментарии