UZ

Сўнгги янгиликлар

18:35Кэррик "Манчестер Юнайтед"нинг вақтинчалик мураббийи бўлиши мумкин  0 18:07Бобир Абдихолиқов: "Насаф" — иккинчи уйим"  5 17:39Гашек АҚШни Жаҳон чемпионатидан маҳрум этишга чақирди  6 17:10Ўзбекистон Кубогининг гуруҳ босқичида иштирокчилар саватларга ажратилади  0 16:48"Арсенал" собиқ ҳимоячиси "Ал Ҳилол"га ўтди  0 16:21Рафинья: "Агар Флик келмаганида, мен "Барса"дан кетган бўлардим. У ҳаммасини ўзгартирди"  6 15:53Расман: Балотелли "Ал Иттифоқ" билан шартнома имзолади  4 15:25Салоҳ: "Миср терма жамоасидаги шерикларим билан бирга ўйнаш имкониятидан жуда бахтиёрман"  1 14:58"Динамо" назорат баҳсида "Хоразм" устидан ғалабага эришди  7 14:36Хаби Алонcони "Реал"да нималар кутаётгани маълум бўлди  6 14:09"Ливерпуль" футболчисини мавсум охиригача йўқотди  5 13:42МЮ Англия Кубогидан чиқиб кетди, "Интер" ва "Наполи" муроса кўчасини танлади, Эндрик Францияда ғалаба голидан бошлади  1 13:15Бугунги ўйинлар: Роналду "Ал Насср" билан "Ал Ҳилол" майдонида, "Ювентус" ҳамда "Ливерпуль" эса уйда ва бошқалар  0 12:50"Арсенал" ён чизиқдан тўп ташлаш бўйича машҳур мураббийни таклиф қилди  4 12:22Палмер Бруну Фернандешга эҳтимолий ўринбосар сифатида кўрилмоқда  5

Илҳом Мўминжонов: "Канчельскис келади? Буни сиздан эшитдим" Янгиликлар

Илҳом Мўминжонов: "Канчельскис келади? Буни сиздан эшитдим"

"Бунёдкор" - "Навбаҳор" учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Илҳом Мўминжонов ўз фикрларини билдирди.

"Бунёдкор"ни ғалаба билан табриклайман. Бугун Ҳақли равишда ютқаздик. Ҳимоядаги қўпол хатолар туфайли имкониятни бой бердик. Ҳужум чизиғида ҳам вазиятлардан фойдалана олмадик", - дейди Илҳом Мўминжонов.

- Бугун жамоадаги охирги ўйинингиз ва "Навбаҳор"га Андрей Канчельскис келиши ҳақида хабар чиқди. Бунга муносабатингиз?

- Буни сиздан эшитаяпман. "Навбаҳор"га бефарқ эмасман, балки 4 йил ишларман, балки 5 йил ишларман, балки кейинги ҳафтагача ишларман. Бу хабарни ҳозир сиздан эшитдим

- Рўзимбой Аҳмедов узоқ танаффусдан кейин асосий таркибда майдонга тушди. Буни нима билан боғлайсиз?

- Рўзимбой билан ўзимизнинг ички ишимиз. Буни силарга ошкор қила олмайман. Азамат Алланиёзов бугунги кунда гипсда. Бугун икки нафар ҳужумчининг хизматларидан фойдаландик.

- Рўзимбой Аҳмедов билан бўлиб ўтган воқеа жамоа муҳитига таъсир қилдими?

- Ўйлашимча таъсир қилмади. Бугун "Бунёдкор" ҳақли равишда ғолиб бўлди. Футболчиларим профессионал.

- "Навбаҳор" ўз уйида сизнинг қўл остингизда умуман ютқазмади. Лекин сафарда натижалар тескари...

- Сафардаги мағлубиятларда мураббий айбдор бўлади. Мавсум бошида ҳам айтганман, сафарда ғалаба қозона олмаяпмиз. Олдиндаги 7та турдан 4тасини сафарда ўтказамиз. Агар меҳмонда очко ололмасак чемпионликка даъвогарлик қила олмаймиз.


Рейтинг: -82   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика