Расмий хабар. Иван Йосович - “Қўқон-1912” футболчиси
30 янв 2020 20:51
Новости
Расмий хабар. Иван Йосович - “Қўқон-1912” футболчиси
“Қўқон-1912” жамоаси йиғинларида иштирок этиб келаётган сербиялик ҳимоячи Иван Йосович билан расман шартнома имзоланди.
Тошкентдаги йиғин чоғида “Қўқон-1912” клуби лагерига келиб қўшилган легионер футболчи ўтган давр мобайнида мураббийлар штабида яхши таассурот қолдирди. Бугун Йосович жамоамиз билан бир йиллик битим имзолади.
Маълумки, сўнгги йилларда сербиялик ўйинчилар “Қўқон-1912” клуби сафида муваффақиятли тўп суриб келишмоқда. Бунга мисол сифатида Дарко Гожкович ва Марко Милични айтиб ўтиш мумкин.
Маълумот учун:
Тўлиқ исми -Иван Йосович
Туғилган сана – 27 декабрь 1989 й. (30 ёш)
Туғилган шаҳри – Иваница, Сербия
Буйи: 1,85 м
Вазни: 75 кг
Амплуаси:Марказий ҳимоячи
Ўйнаган жамоалари:
Явор (Иваница) – 2010-2015
Борак – 2015
Явор (Иваница) – 2016 – 2019
Инджия – 2019

Похожие новости
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Ўзбекистон Хорватия баҳсининг бошланиш вақти маълум
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мағлубиятга учради
Комментарии