Расмий хабар: Игорь Сергеев - "Тобол" футболчиси
19 июл 2021 13:41
Новости
Расмий хабар: Игорь Сергеев - "Тобол" футболчиси
Ўзбекистон терма жамоаси ҳужумчиси Игорь Сергеев фаолиятини Қозоғистон чемпионати пешқадами "Тобол" сафида давом эттиради.
Бу ҳақда "Тобол" клуби расмий сайти хабар берди.
Championat.asia сайти маълумотига кўра, Костанай клуби Сергеевни "Актобе"дан сотиб олди ва мавсум охирига қадар шартнома тузди.
Ҳамюртимиз "Тобол" сафида 77-рақамда ўйнайди. Сергеев янги клуби сафида дебютини 22 июль куни ўтказиши мумкин. Шу куни "Тобол" Европа Конференция Лигаси саралаш босқичи доирасида Хорватияда Сплитнинг "Хайдук" клубига қарши ўйнайди.





Похожие новости
championat.asia
"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
Комментарии