RU

Последние новости

11:50Жозе Моуринью: "Бенфика"дан таклиф бўлганида бир сония ҳам иккиланмадим"  0 11:25Сон Хён Мин "Реал" билан ўйинда хет-трик қайд этди  6 10:45Ўзбекистон U-16 терма жамоаси бугун Черногория билан ўйнайди   4 10:05Мареска "Бавария" билан ўйиндаги ҳакамликни танқид қилди  7 09:40Рустам Турдимуродов: "Сурхон" ҳеч қайси жамоадан кам эмаслигини исботлаймиз"   2 09:20Here we go! Жозе Моуринью "Бенфика" таклифини қабул қилди  7 08:50Нодирбек Абдураззоқов: "Ҳамма ўз хатосини билади"   0 08:20Суперлига. "Пахтакор" сўнгги бор Ғузорда қачон ғалаба қозонган?  4 07:55Факт. "Машъал" бугун тарихий натижа қайд этиши мумкин  1 07:25Суперлига. Бугун 22-турга старт берилади   0 07:00"Бургутлар" ОЧЛ-2да юришини бошлади. "Аркадағ" - "Андижон" учрашувидан галерея   1 02:44ОЧЛ 2. Роналдусиз "Ал Насср" Тожикистоннинг "Истиқлол" клубига жавобсиз бешта гол урди  7 02:38Туркия. Шомуродов ассист берган ўйинда "Истанбул Башакшеҳир" "Фотиҳ Карагюмрук"ни мағлубиятга учратди  5 02:05ЕЧЛ. "Бавария" Мюнхенда "Челси"ни мағлубиятга учратди  35 02:05ЕЧЛ. "Ливерпуль" охирги дақиқалардаги гол эвазига камбэк қилаёзган "Атлетико"ни таслим этди. ПСЖ ва "Интер" ўз ўйинларида ғалаба қозонишди  30

Расман! Россиялик ҳимоячи “Навбаҳор” билан шартнома тузди Новости

Расман! Россиялик ҳимоячи “Навбаҳор” билан шартнома тузди

“Насаф” ҳимоячиси, россиялик Игорь Голбан “Навбаҳор” билан шартнома имзолади, дея хабар бермоқда клуб расмий сайти.

Жорий мавсумда ўз олдига юксак мақсадларни қўйган Наманганнинг “Навбаҳор” клуби трансферлар “ойнаси” даврида ўз таркибини яна кучайтирмоқда. 26 июнь куни кечқурун наманганликлар таркибига яна бир хорижлик футболчи Игорь Голбан қўшилди.

Голбан 1990 йил 31 июлда Россиянинг Сочи шаҳрида туғилган. У футболчилик фаолияти давомида Россиянинг “Сочи - 04” (2008), “Жемчужина - Сочи” (2009-2011), “Локомотив” (2011-2016), “Шинник” (2013-2014), “Химки” (2014), “Сочи” (2014), Чехиянинг “Сигма” (2012-2013), Ўзбекистоннинг “Қўқон-1912” (2015), “Навбаҳор” (2016 йилнинг 1-давраси), “Насаф” (2016 йилнинг 2-давраси – 2018 йилнинг 1-давраси) клублари сафида тўп сурган.

Игорь 2016 йилнинг 1-даврасида ҳам “лочинлар” таркибида тўп суриб, 14та учрашувда майдонга тушиб, 2та гол урганди. Шундан кейин эса фаолиятини қаршиликлар таркибида давом эттирганди. Голбан “аждарлар” сафида 43та ўйинда майдонга тушиб, 6та тўп муаллифига айланганди.

Россиялик ҳимоячи “Навбаҳор” таркибида 5-рақамда ўйнайдиган бўлди.

Рейтинг: +30   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика