РАСМАН: Пиоли "Милан" билан шартнома муддатини узайтирди
26 ноя 2021 20:53
Новости
РАСМАН: Пиоли "Милан" билан шартнома муддатини узайтирди
Стефано Пиоли "Милан"ни бошқаришда давом этади.
56 ёшли италиялик мутахассис билан шартнома 2023 йилнинг ёзига қадар узайтирилди.
Шартнома ҳамкорликни яна бир йилга узайтириш вариантини назарда тутади.
Хабар қилинишича, янги шартномага кўра, Пиоли Миланда йилига 3,5 миллион евро ишлаб олади.
Пиоли 2019 йилда "Милан"ни қабул қилиб, жамоани Чемпионлар лигасига олиб чиқди. Мураббий қўл остидаги 106 ўйинда "россонерлар" 59 марта ғалаба қозонган, 27 дуранг ва 20 мағлубият қайд этган.
Жорий мавсум А Сериянинг 13-туридан сўнг "Милан" 32 очко жамғариб, "Наполи"дан фақат қўшимча кўрсаткичлар бўйича ортда қолган ҳолда иккинчи ўринда бормоқда.
Похожие новости
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хорватияни енгиб, кейинги босқичга йўл олди
ЖЧ саралаши. Португалия Роналдусиз рақиб дарвозасига 9 та тўп киритиб, мундиалга чиқди
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Комментарии