RU

Последние новости

02:30Саудия Арабистони. "Ал Иттиҳод" 90+11-дақиқадаги гол эвазига ғалаба қозонди  0 01:45Лукас Васкес: "Реал" "Атлетико"дан яхшироқ эди"  6 01:10"Барселона" 33 ёшли футболчиси билан шартномани узайтирди  2 00:58Европа лигаси. "Аякс" турнирдан чиқиб кетди, "Лацио" кейинги босқичда!  1 00:40Европа лигаси. "Рома" юришини тўхтатди  51 00:12Конференциялар лигаси. "Челси" - "Копенгаген" ва бошқа учрашувларнинг асосий таркиблари маълум!  0 00:06Европа лигаси. "Манчестер Юнайтед" - "Реал Сосьедад" ва бошқа учрашувларнинг асосий таркиблари маълум!  2 23:46Германия термасининг Италияга қарши ўйинлар учун қайдномаси эълон қилинди  4 23:25Руни: "МЮдан 10-15 футболчи кетиши керак"  3 22:41Асрор Ғофуров собиқ жамоасига қайтди  3 22:20Суперкомпьютер ЕЧЛ ғолибини тахмин қилди  36 21:38ЕЧЛда ҳафта футболчиси маълум қилинди  4 21:12УЕФА Альварес вазияти бўйича баёнот берди  30 20:54"Реал" ҳимоячиси сафдан чиқди  6 20:30Владимир Бубанья: "Охиригача "Андижон" жавобини кутдим"  11

Расман: ОКМК япониялик ярим ҳимоячи билан шартнома имзолади Новости

Расман: ОКМК япониялик ярим ҳимоячи билан шартнома имзолади

Ариҳиро Сентоку — ОКМК футболчиси.

Олмалиқнинг ОКМК клуби жамоада бир неча кундан бери кўрикдан ўтаётган япониялик футболчи билан шартнома имзолаганини маълум қилди.  Ариҳиро Сентоку янги мавсумдан олмалиқликлар сафида ҳаракат қилади.

"Трансфер ойнаси ёпилишига саноқли онлар қолишига қарамай Олмалиқ клуби селекция ишларини жадаллик билан давом эттирмоқда.

Жамоамизнинг Туркиядаги йиғинида 25 ёшли япониялик Ариҳиро Сентоку кўрикдан ўтди ва унинг ҳаракатлари мураббийлар штабига маъқул келди. 1998-йил 12-декабрда Япониянинг Фукуока шаҳрида таваллуд топган Ариҳиро Сентоку "кончилар"нинг расман футболчисига айланди ва томонлар ўртасида 3 йиллик шартнома имзоланди.

ОКМКнинг янги легионери фаолияти давомида «Ком», «Подгоритса», «Искра», «Рудар» (барчаси Черногория), «Воздоватс» (Сербия) каби клубларда тўп тепган. Шунингдек, ярим ҳимоячи бутун фаолияти давомида 176 та ўйинда майдонга тушиб 18 та гол урган ва 3 та голли узатмани амалга оширган", -дейилади ОКМК берган расмий хабарда.

ОКМК сафида япониялик футболчи кўрикдан ўтмоқда

Рейтинг: +5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика