RU

Последние новости

12:47Анчелотти Симеоне ҳақида гапирди  1 12:22Ямал: "Мен зарба бермоқчи эдим, лекин Рафинья буни голга айлантирди"  3 11:55"Бавария" "Манчестер Юнайтед" ҳимоячиси учун "Реал" билан курашиши мумкин  1 11:25Погба Франция терма жамоасига қайтишни мақсад қилган  0 10:46«Ливерпуль» «Боруссия» футболчисига 50 миллион евро тўлашга тайёр  0 10:10Рафинья Неймар, Кака, Ривалдо рекордини янгилади  8 09:54Суперлиганинг илк турида ҳакамлар нечта хатога йўл қўйишди?  4 09:41Суперлиганинг 2-турида ишлайдиган расмийлар билан танишинг  4 09:33«Реал» етакчиси «Атлетико»га қарши учрашувни ўтказиб юбориши мумкин  7 09:04«Ливерпуль» ёзда 5 нафар футболчиси билан хайрлашишга тайёр  5 08:35Харри Кейн тарихий натижани қайд этди  2 08:10Элит ОЧЛ. "Пахтакор" сафарда "Ал-Ҳилол"га йирик ҳисобда мағлуб бўлди.  25 08:02Sofascore. Кечаги учрашувда «Пахтакор» футболчилари неча баҳога лойиқ кўрилди?  4 07:33"Пахтакор" бош мураббийи ўйиндан кейин нималар деди?  22 03:45ЕЧЛ. ПСЖ пенальтилар сериясида "Ливерпул"ни мағлубиятга учратиб, чорак финалга йўл олди. "Бавария" ва "Интер" ҳам чорак финалда  131

Элит ОЧЛ. "Ал Ҳилол" ўз майдонида "Пахтакор"га тўртта гол урди Новости

Элит ОЧЛ. "Ал Ҳилол" ўз майдонида "Пахтакор"га тўртта гол урди

ОЧЛ Элит мусобақаси плей-офф босқичи жавоб ўйини "Ал Ҳилол" - "Пахтакор" баҳси якунланди.

"Ал Ҳилол" – "Пахтакор" 4:0

Дастлабки ўйин: 0:1

Голлар: Ҳамад ал-Ями (31), Малком (42), ал-Давсари (51-п), Носир ал-Давсари (90).

"Ал Ҳилол": 37. Яссин Буну, 87. Ал-Тамбакти, 3.Кулибали (4. Ҳалифа ал-Давсари,81), 88. Ҳамад, 24. Мотеб (6. Ренан Лоди, 73), 8. Невеш, 28. Иброҳим Канно, 29. Салим Ал Довсари, 77. Малком, 27. Кайо Цезар, 11. М.Леонардо (16. Носир ал-Давсари, 74)

"Пахтакор": 19. Жонатан, 3.Шаҳзод Азмиддинов, 4.Абдулла Абдуллаев, 7.Хожиакбар Алижонов, 8.Диёр Холматов (9. Иброҳим Ибрагимов, 67), 17.Достонбек Ҳамдамов, 22.Умар Адҳамзода, 23.Абдурауф Бўриев, 47.Жонатан Лукка (45. Башар Ресан, 46), 50.Фламарион, 94. Брайан Риаскос (37. Игорь Сергеев, 46).

Огоҳлантириш: Достонбек Ҳамдамов (36), Мотеб (59).

ЯНГИЛАШ


Учрашув якунланди. "Пахтакор" ОЧЛни тарк этди.

90. 4:0. Учрашув ва барчаси якунланди. Носир ал-Давсари.

85. "Ал Ҳилол" ўйинни аста-секин "ўлдириш" ниятида.

82. Ана энди барчасини тамом дейиш мумкин. Вазиятдан чиқиб кетиш жуда қийин.

78. Тўп тўсатдан Кулибалининг таянч қўлига тегди. Менимча бундай ҳолатда ВАР ишга тушмайди ва пенальти берилмайди.

76. Жонатандан сейв. Реакцияси жуда кучли экан, яхшиям шу дарвозабон турибди. Камида 6та гол кўрган бўлардик.

72. Омад келмасаям қийин экан. Бурчакдан узатилган тўпни Фламарион дарвозага йўллади. Кулибали тўпни қайтарди.

70. ГОЛ! 4:0. Леонардо деб ёзаётган эдим. Гол инобатга олинмади.

68. Ибрагимов ўйинга фаол қўшилди ва тезда фол ишлатиб, рақиби ҳужумини тўхтатди.

66. УХХХХХ!! Диёр Холматов кутилмаганда жаримадан дарвозага зарба берди. Буну ўз ўрнида.

65. Диёр Холматов рақиб жарима майдончаси яқинида йиқитилди. Жарима зарбаси.

65. "Ал Ҳилол" тўртинчи голга яқин келди. Салим ал-Давсарининг ўткир бурчакдан йўллаган зарбаси анчагина ноаниқ кетди.

62. "Ал Ҳилол" ҳужумга ўтди. Малком ҳужумда Адҳамзодага қарши фол ишлатди ва тўп меҳмонларга берилди.

60. Башар Ресаннинг жаримадан йўллаган зарбасини Кулибали қайтариб юборди.

59. Зўр нуқтадан жарима зарбаси. Биттада гол уриб юборса бўлади.

Менимча, "Пахтакор" ўртада "Машъал" билан ўйинини ўтказиши керак эди. Расмий ўйин барибир футболчига тонус ва ўйин амалиёти беради. 

"Пахтакор"нинг ўйини дақиқалар ўтиб, нурсизланиб кетаётгандек. Баҳс олдидан кўпчилик ўйиннинг шундай боришини кутгандир, лекин голлар кўпайиб кетди.

Сизда иккитами? Бизда учта...

51. ГОЛ! Ал-Давсарининг ўзи пенальтидан унумли фойдаланди. Ҳаммаси тугади-ёв...

49. ПЕНАЛЬТИ! Алижонов бу сафар Салим ал-Давсарини йиқитди.

46. УХХХХХХХХ!! "Пахтакор" гол уриши мумкин бўлганди. Марказдан йўлланган зарбани Буну оёғи билан қайтарди!

Иккинчи бўлим олдидан "Пахтакор"да ўзгаришлар: Риаскос ўрнига Сергеев, Лукка ўрнига Ресан майдонга тушди.

Биринчи бўлимга қўшиб берилган 3 дақиқадан кейин яна 2 дақиқа якунланди. Танаффус! Ҳозирча ишлар жуда ёмон.

45+5. Малкомнинг зарбасини Алижонов қайтарди, кейин эса Канно тепган тўпни Азмиддинов.

Қойил, арабча футбол биринчи бўлимнинг ўзидаёқ бошланди.

"Пахтакор" голга қадар узоқ вақт давомида тўпни ушлаб турди ва ҳужумга ўтди. Алижоновнинг тўп йўқотишидан кейин "Ҳилол" вазиятдан тезкорлик билан чиқиб кетди ва Каннонинг чиройли пасидан кейин Малком посбон билан бирга-бир ҳолатга чиқиб борди. Кейин эса гол...

42. Гол! Малком тезкор қарши ҳужумдан кейин иккинчи голни уриб кетди.

38. Алижонов ҳужумдаги Риаскос томон чиройли пас узатди. Брайаннинг тўпига Буну пешвоз чиқиб, тўпни тепиб юборди.

36. Достонбек Ҳамдамов огоҳлантирилди.

35. ЖОНАТАААААНННН!! Канно боши билан зарба берганидан кейин ҳисоб 2:0 кўриниш олиши деярли аниқ эди. Жонатан "Пахтакор"ни иккинчи голдан қутқарди, ҳозирча...

34. "Пахтакор" ҳужумга ўтди. Достонбек Ҳамдамовнинг қанотдан марказга, дарвоза ёнига узатган тўпини Буну ушлаб олди.

33. Голдан кейин "Пахтакор" ҳужумга ўтишга ҳаракат қилмоқда.

31. Гол! Учрашувда ҳисоб очилди. Қанотдан узатилган тўпни Ҳамад ал-Ями дарвозага киритди. Умумий ҳисоб 1:1.

29. Ҳозирча ал-Давсари - Алижонов баҳсида ҳисоб 0:3. Алижонов шунчаки рақибига имкон бермаяпти.

28. ЗАРБАААААА!! Адашмасам, Леонардонинг кучли зарбасидан кейин Жонатан кучли ўнг қўли билан тўпни қайтариб юборди. 

26. Умар Адҳамзода рақибини тепиб юборди. Атайин бўлмаганини айнан унга ҳам тиббий ёрдам кўрсатилаётгани билан изоҳлаш мумкин.

Ўйинни томоша қилгани Эшли Коул ҳам стадионга борибди. Қойил...

24. Муҳаммад Каннодан навбатдаги ноаниқ зарба.

20. Азмиддинов ўз жарима майдончаси ичида рақибига елкаси билан зарба бериб йиқитди. Бош ҳакам буни табиий кураш деб баҳолади.

18. "Ал Ҳилол" майда паслар орқали "Пахтакор" жарима майдончасига кирмоқчи эди. Абдуллаев хавфни бартараф қилди.

Биринчи бўлимнинг учдан биринчи қисми динамик ўтди. Ҳамма фаол ҳолатда ва бир-биридан паст кетиш бўлмаяпти ;)

15. УХХХХХ!! Давсари ҳамда Алижонов пойгасида бизникиларнинг "қўли баланд келди". Ҳақиқатда, тезликда Алижонов рақибидан устун бўлди ва тўпнинг майдонга чиқиб кетишигача назорат қилиб турди.

14. "Пахтакор" ҳужумда кўриниш берди. Телевизорда Бунуни биринчи марта кўрдик. Бироқ Риаскос оффсайдда қолиб кетди.

11. Абдуллаев марказдан ўнгроқда фол ишлатди. Бу орқали у кескин ҳужумнинг олдини олди. Т-тажриба)

10. "Пахтакор" ўйинни марказроққа кўчира олди.

7. УХХХХХ!! Малкомнинг зарбаси дарвозанинг юқорисидан ўтиб кетди.

6. "Пахтакор" жарима майдончасига унчалик яқин бўлмаган нуқтадан жарима зарбаси. Бўриев фол ишлатди.

4. Кутилганидек, "Ал Ҳилол" ўйинни ҳужумкорлик билан бошлади. Ўнг қанотдан узатилган тўпга "Ал Ҳилол" футболчиси тўпни ерга сапчитиб зарба йўллади. Жонатан учун бундай зарбалар чўт эмас) Зарба муаллифи яна ўша Муҳаммад Канно.

2. УХХХХХХ!! Абдуллаев ҳимоя марказида хатога йўл қўйди. Унинг узатмаси рақиби Каннога тегиб, баландга кўтарилиб кетди. Яхшики, дарвоза томон кетмади тўп.

1. УЧРАШУВ БОШЛАНДИ! Олға "Пахтакор"!

- Учрашув стартига ҳамма нарса шай. Шунчаки 2 дақиқа ўтса бўлгани)

- Улар майдонда саф тортишди: кўк ва сариқ армия! Перфоменс учун алоҳида респект.

- Жамоалар майдонга чиқишга тайёр бўлиб туришибди.

- Стадион мухлислар билан тўлиб тошган. Умид қиламизки, саудияликлар бугун уйларига қайтганида тошойналарни синдиришади... 

- Ҳурматли футбол ишқибозлари! "Kingdom Arena"даги баҳс стартига оз вақт қолмоқда. Биз эса муҳим ўйинни сайтимиз орқали матнли трансляция қилишда давом этамиз.

Рейтинг: +12   

Комментарии

+15   
12 мар 02:04:32
Fanat_Euro_football
Abdullayev Azmiddinov Buriyev Hamdamov zararga ishlayapti
+12   
12 мар 02:24:01
Xan
тан олайлик Хилол Пахтакори еб ташлаябди
+11   
12 мар 03:05:42
Ўзбек футболининг муҳлиси
Ал Ҳилол биринчи ўйинда дон сепган эканда
+11   
12 мар 03:04:41
Ravshan Nabiyev
Paxtakorni Al xilolga ahmoqlar tenglashtirildi.Ularga 1 sezon sarflanayotgan mablagʻni Pahtakor 15 yilga sarflaydi bunday hissiyotga berilmaylar.
+11   
12 мар 02:01:58
barselona7
Омад тилаймиз ютишини кутамиз аммо тан олиш керак Ал Ҳилол кучли эди барибир. Чичиб қўйди шунча пул дейишдан олдин Ал Ҳилол бюджети ва Пахтакор бюджетини таққослаб кўринглар. Иккала жамоа таркибидаги легионерларини даражасини таққослаб кўринглар. Ўзим Насаф мухлисиман аммо Пахтакор бу мавсумда олдига қўйилган вазифани муносиб уддалади. Элит Лигада гуруҳдан чиқди. Энди буёғига рақиб Ал Ҳилол Осиёнинг энг кучли жамоаларидан бири. Шунчаки рақиб кучли эканини тан олиб Пахтакорни кейинги ўйинларида омад тилаш қийин эмас масхара қилиб ерга урмасдан.
+11   
12 мар 01:56:44
Arsenal_21_
Maşal bn öyindi qoldirişdi huddiki bular Hilolni yutib qöyadigonday paxtakorga haliyam yon berişida bular esa hardoimgiday yeb qöyişadi.
+10   
12 мар 02:35:04
Азимжон 2524
Paxtakor muxlislari bazi-bir kuti buq ona suti ogʻzidan ketmagan chichqoqlardan xafa bulmanglar ular bulsa 15 18 yo 20 yosh nari bulsa kecha tuhundan chiqib Otasiga sikishni urgatadi Xilol ku hli edi tan olish kerak men Neftchi ishqibozi sifatida aytaman paxtakor endi tuzilyapti sabr qilinglar yaxshi boʻladi
+10   
12 мар 02:27:39
Xan
биринчи уйини куриб жавоб уйинида пахтакор камида дуранг уйнаса керак деб хато уйлаган эканман,пахтакор хечам кучаймаган экан,шунчаки хилол тошкентда яхши уйнамагани учун пахтакор кучайиб кетгандек куринган экан
+8   
12 мар 03:15:25
Oybek Haydarov
Хар бахор шу булар такрор
+8   
12 мар 01:54:34
AC Milan vs Chelse
Хамдамов билан Буриев чичвораяпти
+7   
12 мар 04:09:00
Mardon Eshmonov
Пахтакор доимгидай шармандалик ананасини давом этирмокда. Легионерлари хам 1 капекага арзимайди.
Пахтакор Леганерлари факат Узбекистон Футбол жамоасиларини хакамларимиз билан биргаликда ютгани келади. Осиё Футболида Пахтакорни кулидан бук хам келмайди. Уял Пахтаой Шарманда
+7   
12 мар 03:50:40
CHAQMOQ
Начора Пахтакор барибир пахтакорлигини билдирди, ўзи аслида СССР пайтида ҳам руслар аралашуви билан чала туғилган эди ва кейинчалик ЎФА ва ПФЛ минг асраб авайламасин барибир абадул-абад пахтакорлигича қоларканда, сабр ўзбек футбол мухлисларига.
+6   
12 мар 02:15:53
Ardus
Nima xam derdik togrisi paxtakorni ochiqchasiga kuchi yetmayabdi xilolga.Bollar tormiz
+6   
12 мар 01:52:14
Hojimurod Muzropov
Ответ на комментарий пользователя Arsenal_21_
Muşuklar yetib kelişdi
Birinci oynda yutganda qattedin?
+5   
12 мар 05:21:58
Муроджон Болтабойов
Бизга шундай жамо керакки Оседа зур уйнаш кере Кари бир тайимга яарамедиган лигианерларни олиб келиб давлат бужетини еб юрмасдан
championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика