RU

Последние новости

01:52Голларга бой ўтган баҳсда «Бавария» ва «Реал Мадрид» ўзаро дуранг ўйнади  199 00:59"Интер" чемпионлигини нишонламоқчи бўлган мухлис парадга кўк сигир етаклаб чиқди  2 00:32Жака мураббийликда ўзини синаб кўрмоқчи  0 00:15Жоржиньо "Арсенал" билан шартномани узайтирмоқчи  0 23:48"Барселона" "Реал" собиқ футболчиси билан алоқага чиқди. Мадридликлар уни қайтаришни хоҳламади  2 23:23"Clash of Clans" видеоўйинида Холанд қиёфаси пайдо бўлади  6 23:00ЕЧЛ. "Бавария" — "Реал". Таркиблар маълум  29 22:46Рюдигер: "15 ёшга қадар тўшагимни ҳўллаб чиқардим. Бунинг уяладиган жойи йўқ"  7 22:29Эрон футзал терма жамоаси Бразилияга қарши ўртоқлик учрашуви ўтказмоқчи  0 22:14"Ланс" марказий ҳимоячиси клубдан кетиши мумкин  4 21:30АПЛ клуби мураббийи клипда суратга тушди  0 21:13"Ал Иттиҳод" Бензема, Фабиньо ва яна 4 нафар футболчи жароҳат олганини эълон қилди  0 20:46АПЛда энг кўп маош тўлайдиган клублар рейтинги эълон қилинди  5 20:29Карло Анчелотти: "Менинг "Бавария"дан ўч олиш ниятим йўқ"  11 20:02"Бавария"нинг 5 нафар футболчиси "Реал"га қарши ўйинда майдонга тушмаслиги мумкин  9

Расман: ОФК "Насаф"ни жазолади Новости

Расман: ОФК "Насаф"ни жазолади

Championat.asia'нинг "Эшитдик-да!" рукни 18 январь куни Осиё футбол конфедерацияси Қаршининг "Насаф" клубини жаримага тортиши мумкинлиги тўғрисида маълумот берган эди.

Бунга жамоанинг ОФК кубоги 2021 йилги мавсуми доирасидаги Гонконгниннг "Ли Ман" клуби билан учрашувда хавфсизлик ва карантин қоидаларига риоя этмагани асос бўлган. 

Ниҳоят, бу масала бўйича ташкилот Тартиб-интизом қўмитасининг қарорлари эълон қилинди. Унда таъкидланишича, "Насаф" ва "Ли Ман" жамоалари ўртасидаги учрашувда қуйидаги қоидабузарликлар қайд этилган:

1) 320 нафар мухлис футболчилар захираси учун мўлжалланган жойга ўтирган;

2) 2 нафар мухлис ҳакамнинг якуний ҳуштаги чалинганидан кейин майдонга тушиб кетган;

3) клуб хавфсизлик бўйича ўз зиммасидаги вазифаларни таъминлай олмаган;

4) майдон атрофида аккредитацияси йўқ шахслар юрган;

5) томошабинлар стадионда тамаки чеккан. 

ОФКнинг Тартиб-интизом қўмитаси юқоридаги ҳолатларни ўрганиб чиқиб, қарор чиқарди:

1) "Насаф" тартиб-интизом кодексининг 22.2 бандини бузгани учун 28 минг АҚШ доллари миқдорида жарима тўлайди;

2) Тартиб-интизом кодексининг 34.1 ва 34.3 бандларини бузгани учун шартли равишда (!) 21 минг АҚШ доллари миқдорида жарима. Бу банд агар яқин 2 йил ичида шу ҳолат яна такрорлансагина фаоллашади;

3) Тартиб-интизом кодексининг 1-параграфи бўйича 90 кун ичида 7 минг АҚШ доллари тўлаш мажбурияти.

Шунингдек, шундай ҳолат яна қайтарилса, бундан ҳам қаттиқроқ чора кўрилиши таъкидланган. 

Эшитдик-да! “Насаф” яна жаримага тортилди

Рейтинг: +16   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика