RU

Последние новости

01:25Тибо Куртуа: "Хаби ва футболчилар ўртасида муаммо йўқ"  0 00:48Месси: "Яна бир марта жаҳон чемпионатини ютишга ҳаракат қиламиз"  2 00:23Италия Кубоги. "Лацио" - "Милан" баҳси асосий таркиблари маълум!  0 00:10Хумоюнмирзо Иминов “Андижон” билан келишувга эришди  1 23:54Расман: "Пахтакор"нинг яна бир футболчиси "Навбаҳор"да!  4 23:50АПЛ. "Манчестер Юнайтед" - "Вест Хэм" баҳси асосий таркиблари маълум!  4 23:40Расман: "Бухоро" футболчиси "Нефтчи"га ўтди  2 23:28Расман: Иброҳим Йўлдошев - "Андижон" футболчиси!  2 23:11"Бавария"га "Брайтон" футболчиси керак  0 22:59"Андижон" яна икки футболчи билан шартнома имзолади  0 22:38Суперлиганинг 30-турида ҳакамлик таҳлили. Хатолар жуда кўп!  0 22:19Расман: Чаласан - "Андижон" футболчиси!  12 21:57Артета жароҳатлар сабабини айтди  0 21:25"Ливерпуль" "Лейпциг" ҳужумчисини таркибида кўрмоқчи  5 20:59Россия термаси Ўзбекистонга қандай таркиб билан келади?  5

Расман: "Насаф" Рўзиқул Бердиев билан шартномани икки йилга узайтирди Новости

Расман: "Насаф" Рўзиқул Бердиев билан шартномани икки йилга узайтирди

Ўзингизга маълум,“Насаф” сўнгги ўн йилликда Рўзиқул Бердиев билан кўплаб совринларни қўлга киритди.

Рўзиқул Саъдуллаевич ҳам “Насаф”даги фаолияти давомида “Ўзбекистонда хизмат кўрсатган ёшлар устози” давлат мукофоти билан тақдирланди, Ўзбекистоннинг 5 карра энг яхши мураббийи деб топилди.

“Насаф” Рўзиқул Бердиев мураббийлиги даврида Ўзбекистон чемпионатининг тўрт марта брозна медалларини, икки марта кумуш медалларини, икки марта Ўзбекистон Кубогини ва бир марта Ўзбекистон Суперкубогини қўлга киритди. 2021 йилги футбол мавсумида асосан “Насаф” футбол мактаби тарбияланувчиларидан таркиб топган жамоа билан ОФК Кубоги финалигача етиб борди.

Янги мавсумда ўз олдига жиддий мақсадларни, хусусан Ўзбекистон Суперкубоги, Ўзбекистон чемпионлигини, Ўзбекистон кубогини қўлга киритиш ҳамда халқаро майдонларда ватанимиз шарафини муносиб ҳимоя қилишга бор эътиборини қаратаётган “Насаф” футбол клуби раҳбарияти Рўзиқул Бердиев билан икки йиллик шартнома имзолади.

Рўзиқул Бердиев 2023 йилнинг сўнгига қадар жамоа бош мураббийи лавозимида фаолият олиб боради.

Умид қиламизки, Рўзиқул Бердиев билан “Насаф” янада юқори чўққиларни забт этади", - деб ёзади “Насаф” футбол клуби матбуот хизмати.



Рейтинг: +37   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика