Расман: Муҳаммад Қудус – "Тоттенхэм" футболчиси
11 июл 11:50
Новости
Расман: Муҳаммад Қудус – "Тоттенхэм" футболчиси
"Вест Хэм" ҳужумкор ярим ҳимоячиси Муҳаммад Қудус Лондоннинг "Тоттенхэм" клубига ўтди.
Футболчи 2031 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган меҳнат шартномасига имзо қўйди. Бу ҳақда "шпорлар" матбуот хизмати хабар берди.
Transfermarkt портали хабарига кўра, "Тоттенхэм" 24 ёшли ганалик футболчининг трансфери учун "болғачилар"га 63,8 миллион евро тўлаган.
"Бу ерда бўлиш жуда ажойиб. Мен жуда хурсандман, имкон қадар тезроқ майдонга тушмоқчиман. Умид қиламанки, "Тоттенхэм" мухлислари жамоа ўйинига олиб кирган нарсамни қадрлашади", – деди Қудус.
Қудус ўтган мавсум АПЛда 32 ўйинда майдонга тушиб, 5 та гол урди ва 3 та голли узатмани амалга оширди.
Похожие новости
championat.asia
Расман: Тимур Кападзе — "Навбаҳор" бош мураббийи!
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Жирона"ни мағлуб эта олмади
Месси жаҳон рекордини янгилади
Расмий хабар: Исломбек Исмоилов — "Нефтчи" бош мураббийи
Комментарии