RU

Последние новости

21:21Фабио Каннаваро: "Бизда буни ўнглаш учун яна 8 ой вақт бор"  2 21:21Рустам Ашурматов: "Ўйин томонлама кучайтирадиган жиҳатларимиз бор экан"  1 20:24Ўзбекистон терма жамоасининг 11 ўйинлик мағлубиятсиз серияси якунига етди  16 20:08Русланбек Жиянов: "Уругвай каби кучли жамоаларга қарши учрашувларда катта тажриба оламиз"  16 20:00Ўртоқлик учрашуви. Ўзбекистон – Уругвай 1:2  8 19:52"Манчестер Юнайтед" собиқ бош мураббийи "Рейнжерс" билан музокаралар ўтказмоқда  0 19:38Ўртоқлик учрашуви. Ўзбекистон Уругвайга кичик ҳисобда мағлуб бўлди  414 19:13МЮни сотиб олишга даъвогар тадбиркор клубга "Олтин тўп" соҳибини олиб келмоқчи  3 18:49Туркиялик дарвозабон терма жамоа ихтиёридан кетиб қолди. У асосий таркибга киритилмаганидан хафа  1 18:22Ўзбекистон U-14 терма жамоаси бу сафар Қозоғистондан енгилди  2 17:59"Ньюкасл" ФИФАдан 6,5 миллион фунт олади  0 17:22Зидан тарихдаги энг яхши жамоани айтди, бу "Реал" эмас  34 16:53МЮ "Арсенал" ва "Челси" қизиқаётган футболчи учун курашга қўшилди  0 16:02"Маргарет Тэтчер, эшитяпсанми, сайлов кампаниянг қизиган пайтда менда сенга бир хабар бор..."  1 15:54Қишда "Нефтчи"ни қайси футболчилар эркин агент сифатида тарк этиши мумкин?   5

Расман: "Истиқлол" стадионида Ўзбекистон кубоги финалига қадар бирорта ўйин ўтказилмайди Новости

Расман: "Истиқлол" стадионида Ўзбекистон кубоги финалига қадар бирорта ўйин ўтказилмайди

Ҳар йили бўлгани каби ёз чилласидан кейинги 1 ой давомида мамлакатимиздаги футбол майдонлари майсаси қайтадан тикланиш жараёнини бошдан кечиради.

Боиси ҳаво 45 даражадан юқори бўлган ёзнинг ҳар бир куни майса ҳолатини кескин ёмонлаштиради.

7 сентябрь куни Лига мутахассислари Фарғонада бўлди ҳамда Ўзбекистон кубогининг финал учрашуви олдидан дастлабки тайёргарлик ишларини бошлади. Сафар давомида Лига қатор масалаларни ўз режасига киритди.

Айни вақтда "Истиқлол" стадиони майсасининг ҳолати яхши эмас. Йил давомида майса талаб қилинган озуқани етарли даражада олмаган, чилла давомида майса ва унинг остки ҳолатида ўзгаришлар юз берган. Лига вакилларидан аввал стадионга 400 килограмм уруғ етиб келган бўлиб, айни вақтда қўшимча майсалар майдон сатҳи юзасига чиқишни бошлаган. Ой давомида майдон мутахассислар назорати остида бўлади. У октябрь ойига қадар футбол учрашувини нормал ҳолатда ўтказишга тайёр бўлиши кўзда тутилган.

Финалга қадар "Қўқон-1912" клуби мазкур аренада 2 та, "Нефтчи" эса 1 та учрашув ўтказиши лозим эди. Сафар олдидан Лига "Қўқон-1912" клуби иштирокидаги учрашувлар санасига ўзгартириш киритди ва уларни октябрь ойидаги ФИФА кунларида ўтказишга қарор қилди. Шунингдек, "Нефтчи"нинг "Қизилқум" билан Суперлига доирасидаги ўйинини бошқа стадионга ўзгартириш масаласида клуб раҳбарияти билан келишувга эришилди. Бу ҳақда кейинроқ алоҳида маълумот берилади.


Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон кубогининг бу йилги финали 5 октябрь куни бўлиб ўтади. Унда водийнинг икки клуби "Навбаҳор" ҳамда "Андижон" ўзаро баҳс олиб боради.

Рейтинг: +12   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика