Расман: Ҳусниддин Ғофуров "Нефтчи" ўйинчисига айланди
10 янв 2022 10:56
Новости
Расман: Ҳусниддин Ғофуров "Нефтчи" ўйинчисига айланди
Шу кунларда Илҳом Мўминжонов бошчилигидаги "Нефтчи" футбол клуби янги мавсумга тайёргарлик жараёнини Тошкент шаҳрида олиб бормоқда.
Ўқув-машғулот йиғини мобайнида жамоа таркибини шакллантириш бўйича селекция ишлари ҳам давом этмоқда. Бугун клуб раҳбарияти навбатдаги трансферни амалга оширди ва ўтган мавсумда АГМК таркибида тўп сурган тажрибали ярим ҳимоячи Ҳусниддин Ғофуров билан бир йилга мўлжалланган шартнома имзолади.
Маълумот ўрнида, фаолияти давомида Тошкентнинг "Локомотив", "Пахтакор" АГМК ва "Сурхон" жамоаларида тўп сурган. Ўтган мавсумни АГМК таркибида жами 23 та ўйинда майдонга тушиб, 2 бора рақиблар дарвозасини ишғол этган.
Эслатиб ўтамиз, бунгача Ҳусниддин Ғофуровнинг "Нефтчи" ўйинчисига айланишини "Эшитдик-да!" рукни орқали хабар қилгандик.

Похожие новости
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
Ла Лига. "Бетис" ва "Барселона" ўртасидаги ўйинда 8 та гол урилди, Торресдан хет-трик
Комментарии