RU

Последние новости

21:43Аёллар. Ўзбекистон Осиё кубоги саралаш босқичида Непални мағлуб этмоқда (онлайн ҳисоб)  0 21:00ПСЖ — "Бавария". Таркиблар маълум  25 21:00Суперлига. "Машъал" – ОКМК (матнли трансляция)  1 20:55"Андижон" — "Бунёдкор" 0:1 (Матнли трансляция)  14 20:29"Челси" 48,5 млн фунтлик трансферни эълон қилди  1 19:46Ўзбекистон ва Непал дуранг ўйнаса нима бўлади?  5 18:06Деку ва Флик ҳозирда Рэшфорд трансферини кўриб чиқмаяпти. "Барса" Диасга эътибор қаратмоқда  2 17:30"Сен буни ўқийсан". Жотанинг энг яқин дўсти ҳалок бўлган футболчига мактуб ёзди  4 16:40"Интер" ва "Галатасарой" Чалханоглу трансфери бўйича музокараларни бошлади  0 16:10Ўзини тополмаган ўнлик: Биринчи давранинг омадсиз трансферлари   11 15:51Расман: Кайл Уокер янги клубга ўтди  0 15:16Дюмфрис Англия топ клубига ўтиши мумкин  0 14:41Жота ва гуллар  8 13:46"Арсенал" баскетболчи учун 80 миллион евро тайёрламоқда   3 13:08Нико Уильямснинг товон пули миқдори маълум бўлди  10

Расман: Ҳусниддин Ғофуров – "Металлург" аъзоси Новости

Расман: Ҳусниддин Ғофуров – "Металлург" аъзоси

"Металлург" таркибини Суперлиганинг тажрибали ўйинчиларидан бири билан бойитди.

Ўтган мавсумни "Сўғдиёна" жамоасида ўтказган ярим ҳимоячи Ҳусниддин Ғофуров "Металлург" жамоаси билан шартнома имзолади.



Ҳусниддин футболчилик фаолиятини "НБУ-Осиё" жамоасида бошлаб, қисқа муддат ичида  хориж жамоасига ўтиб кетган кам сонли ўзбек футболчиларидан бири саналади. 2013 йилда Сербиянинг "Явор" жамоаси билан шартнома имзолаган Ғофуров кейинчалик "Младость" клубида ҳам ўйнади. 

2018 йилдан эътиборан эса Ўзбекистон чемпионатига қайтди. Илк мавсумдаёқ "Локомотив" таркибида Ўзбекистон чемпионатида шоҳсупанинг юқори поғонасига кўтарилди. Кейинги мавсумда эса "Пахтакор" билан олтин медалга сазовор бўлди. Шунингдек, у Термизнинг "Сурхон", Олмалиқнинг АГМК, Фарғонанинг "Нефтчи" ҳамда Жиззахнинг "Сўғдиёна" жамоаларида ўйнади. 

Ҳусниддин Ғофуров икки карра Ўзбекистон чемпиони (2018, 2019), Ўзбекистон Кубоги соҳиби (2019). Суперлигада 105 та ўйинда майдонга чиққан, 8 та гол урган ва 13 марта сариқ карточка билан жазоланган.

Аввалроқ "Эшитдик-да" рукни остида унинг Бекобод клуби сафига қўшилгани ҳақида хабар берган эдик.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика