Расман: Бердиев — "Қайрат" бош мураббийи
24 авг 2021 19:05
Новости
Расман: Бердиев — "Қайрат" бош мураббийи
Олмаотанинг "Қайрат" клуби янги бош мураббийи номини эълон қилди.
Туркманистонлик мутахассис Қурбон Бердиев Қозоғистоннинг "Қайрат" клуби устозига айланди. Мураббий билан йил охиригача мўлжалланган шартнома тузилди.

"Қайрат" бош мураббийи Алексей Шпилевский июнда Олмаота клубидан кетган эди. Ундан кейин жамоани дастлаб Кирилл Кекер, кейин эса Артём Гавриленко бошқарди.
Шпилевский жамоага 2018 йилнинг ноябрида келганди ва 2020 йилда жамоани 16 йил ичида илк бор чемпионга айлантирди. "Қайрат" ҳозирги пайтда учинчи ўринни банд этиб турибди.
Маълумот учун, Бердиев 1994-1995 йилларда "Қайрат"да ишлаган.
Похожие новости
championat.asia
"Арсенал" - "Манчестер Юнайтед". Таркиблар маълум
ЛА ЛИГА. "Барселона" ва "Овьедо" баҳси учун таркиблар маълум
Ўзбекистон терма жамоаси Хитой билан жанговар дуранг қайд этди
"Вильярреал" - "Реал Мадрид". "Қироллик клуби" таркиби маълум
Комментарии