Расман: "Барселона" ўйинчиси "Шальке"га ўтди
16 янв 2020 10:05
Новости
Расман: "Барселона" ўйинчиси "Шальке"га ўтди
"Шальке" "Барселона" ҳимоячиси Жан-Клер Тодибони ижарага олди.
Немис клуби 20 ёшли франциялик ўйинчининг мавсум охирига қадар мўлжалланган шартномаси учун 1,5 миллион евро тўлайди.
Шартномада ўйинчини 25 миллион еврога сотиб олиш ва 5 миллион евро миқдоридаги бонуслар кўзда тутилган.
Агар "Шальке" Тодибони сотиб оладиган бўлса, каталонияликлар уни кейинчалик 50 миллион евро ва 10 миллион евро миқдоридаги бонуслар эвазига харид қилиш имкониятини ҳам сақлаб қолади.
Эслатиб ўтамиз, Тодибо "Барселона"га 2019 йилнинг январида ўтган эди ва жамоа сафида жами 5та ўйинда майдонга тушди.

Похожие новости
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хорватияни енгиб, кейинги босқичга йўл олди
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Миср терма жамоаси собиқ юлдузи кечаги учрашувдан сўнг жамоа бош мураббийини танқид қилди
Комментарии