RU

Последние новости

21:22"Челси" қишдаёқ Стерлинг билан хайрлашишга қарор қилди  0 20:32Пьянич расман фаолиятини якунлади. У Қозоғистон клубига ўтмайди  0 19:53"Бухоро" Руминия жамоаси билан дурангга рози бўлди  2 19:32Ўзбекистон U-16 термаси "Бунёдкор" U-19 жамоасидан устун келди  3 19:13Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Хитойга етиб борди  9 18:58"Манчестер Юнайтед" футболчиси жароҳат сабаб 10 ҳафтани ўтказиб юборади  3 18:32Украина терма жамоаси ҳимоячиси: "Ҳусанов ҳақиқатан ҳам яхши сифатларга эга"  2 18:03Мудрик ушбу мавсум майдонга қайтмайди  0 17:33Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Вьетнамга имкониятни бой берди  3 17:08Арсен Венгер: "Мен Кэррикни табриклашим керак"  1 16:39"Ғазалкент" биринчи ғалабасига эришди  1 16:13"Қизилқум" "Факел" билан жанговар дуранг ўйнади, Кенжабоевдан хет-трик!  4 15:48"Реал" бразилиялик ҳимоячига кўз тикди  0 15:25"Пахтакор" ёшлар жамоаси Қатарга йўл олди  1 15:03Винисиус Жуниор "Реал" раҳбариятига келажаги бўйича аниқ баёнот берди  9

Расман: Анхель Лопес - "Сурхон" бош мураббийи! Новости

Расман: Анхель Лопес - "Сурхон" бош мураббийи!

Бу мавсумда ўз олдига юксак мақсадларни қўйган "Сурхон" клуби испаниялик тажрибали мутахассис Анхель Лопес билан 1 йиллик келишувга эришди.

Анхель Лопес 1983 йил Испаниянинг Мадрид шаҳрида таваллуд топган.

2007-2013 йилларда “Хетафе” клубида ёрдамчи мураббий, 2013-2014 Руминиянинг “Петропул” жамоасида бош мураббий ёрдамчиси, 2014-2015 йиллари яна Ла Лигага қайтиб, “Хетафе”да ёрдамчи мураббий бўлган. 2015-2016 йилларда эса у Хитойнинг “Гуанчжоу Фули” клубида ишлади. Бир йилдан сўнг БААнинг “Ал Шабаб” клубида фаолият олиб борди. 2017-2018 йилларда Испаниянинг “Рекреативо” жамоасига бош мураббийлик қилган. 2018-2019 йиллар давомида Лопес Экваториал Гвинея терма жамоасини бошқарди. 2020 йилда эса Эквадор чемпионатида “Дельфин” клубига устозлик қилди. Ўша йил ярмида Греция Суперлигасида “Волос” жамоаси бош мураббийига айланди. “Сурхон”га келгунга қадар эса Грециянинг бошқа бир жамоаси – “Атромитос” клубини бошқариб келаётганди.

"Сурхон" жамоаси аҳил оиласига хуш келибсан Анхель!", - деб ёзади "Сурхон" клуби матбуот хизмати.





Рейтинг: +17   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика