RU

Последние новости

15:20TVCOM'да бугунги ўйинлар: "Барселона", "Ман Сити" ва бошқалар  0 15:14"Навбаҳор" Раҳмоналиевга даъвогарлик қилмоқда  0 14:52ПФЛ "Йил кашфиёти"ни эълон қилди  1 14:28"Арсенал" "Челси"га қарши ўйиндан кейин жаримага тортилиши мумкин. Нима учун?  0 14:02Комилов "Нефтчи"ни эмас, "Навбаҳор"ни танлади  7 13:33Номаълум ҳужумчилар Месси ҳайкалини синдириб ташлади: жаҳон чемпиони монументи иккинчи марта шикастланди  7 13:07"Навбаҳор" дарвозабони ОКМКга йўл олиши мумкин  1 12:41"Андижон" шорт-листидан кимлар ўрин олган?  8 11:55Манба: CAFA турнирида қатнашган футболчи "Нефтчи"га ўтмоқда  15 11:33Расмий хабар: Исломбек Исмоилов — "Нефтчи" бош мураббийи  46 10:15"Бунёдкор" икки нафар футболчи билан келишувга эришди  5 09:49"Нефтчи"ни яна бир футболчи тарк этди  8 09:22Анчелотти Винисиусни огоҳлантирди  1 08:55Рамос ўз хизматларини Европанинг ТОП клубига таклиф қилган  6 08:28"Нефтчи" 20 ёшли футболчи билан шартнома имзолади  2

Расман: "Андижон" Вагиз Галиулин уйига қайтганини эълон қилди Новости

Расман: "Андижон" Вагиз Галиулин уйига қайтганини эълон қилди

2 июль куни мамлакатимизда ёзги трансфер ойнаси очилганидан хабарингиз бор.

Клубларимиз эса таркибни шакллантириш жараёнини аллақачон бошлаб юборишган.

"Андижон" жамоаси ёзги дастлабки трансферни амалга оширди. Ўзбек футболи ихлосмандлари яхши биладиган, тажрибали футболчи Вагиз Галиулин жамоага қайтди.

Вагиз "Андижон" футбол мактаби тарбияланувчиси ҳисобланади. Фаолиятининг асосий қисмини Россия Премер-лигаси ҳамда биринчи дивизионида ўтказган. Қанот ярим ҳимоячиси охирги тўрт йилни “Нефтехимик” клубида ўтказди ва у ерда жамоа сардори сифатида тўп тепди.

"Андижон" ҳамда Галиулин ўртасида 1,5 йилга мўлжалланган шартнома имзоланди.

Маълумот учун:

Вагиз Галиулин

Туғилган йили: 10.10.1987

Амплуаси: Қанот ярим ҳимоячиси

Тўп тепган жамоалари: "Андижон", "Бухоро", "Рубин", "Сибир", "Уфа", "Тосно", "Тамбов" ва "Нефтехимик".

Эришган ютуқлари: Россия чемпиони – 2008 ("Рубин").

Россия Суперкубоги – 2009-10 ("Рубин").

Россия Кубоги – 2018 ("Тосно").


Шунингдек, Ўзбекистон миллий терма жамоаси шарафини ҳам ҳимоя қилган. Охирги ўйинини 2021 йилда ўтказган.

Рейтинг: +18   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика