Расман: "Андижон" футболчисининг қизил карточкаси бекор қилинди
19 июн 2024 17:28
Новости
Расман: "Андижон" футболчисининг қизил карточкаси бекор қилинди
Ўзбекистон футбол Ассоциацияси Тартиб-интизом қўмитасининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.
Унда сўнгги тур доирасида ўтказилган учрашув интизомий иши кўриб чиқилди.
Суперлига. "Қизилқум" — "Андижон"
"Андижон" футбол клуби томонидан 2024 йилнинг 15 июнь куни Суперлиганинг 11-тури доирасидаги "Қизилқум" — "Андижон" учрашувининг 24-дақиқасида "Андижон" клуби футболчиси Илҳомжон Абдиғаниевга кўрсатилган қизил карточкани бекор қилиш сўралган.
Тартиб-интизом қўмитаси Илҳомжон Абдиғаниевга кўрсатилган қизил карточка Интизом кодексининг 5.61-бандига асосан, Ўзбекистон футбол ҳакамлари маркази Эксперт ҳакамлар комиссиясининг хулосасига кўра бекор қилиниши ҳақида қарор қабул қилди.

Похожие новости
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Ўзбекистон Хорватия баҳсининг бошланиш вақти маълум
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мағлубиятга учради
Комментарии