Расман: Амирбек Саидов Сербия клуби аъзоси
02 июл 2024 15:48
Новости
Расман: Амирбек Саидов Сербия клуби аъзоси
Кеча 18 ёшли футболчи "Бунёдкор" билан хайрлашгани ҳақида хабар берган эдик.
"Бунёдкор" ҳужумчиси клуб билан хайрлашди. У легионерга айланмоқда
Бугун Сербиянинг "Единство УБ" клуби Амирбек Саидов билан шартнома имзоланганини эълон қилди. Ушбу клуб ўтган мавсум Сербия Биринчи лигасида 30 ўйинда 52 очко жамғарган ҳолда иккинчи ўрин билан Суперлига йўлланмасини қўлга киритган. Янги мавсум Суперлигада қатнашади. Янги жамоасида 18 ёшли ҳужумчимизга омад тилаб қоламиз.
Маълумот учун, 18 ёшли ҳужумчи жорий мавсум "Бунёдкор" либосида 8 та ўйинда майдонга тушди ва 1 та гол урди.

Похожие новости
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хорватияни енгиб, кейинги босқичга йўл олди
ЖЧ саралаши. Португалия Роналдусиз рақиб дарвозасига 9 та тўп киритиб, мундиалга чиқди
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Комментарии