RU

Последние новости

18:15"Реал"да ойнинг энг яхши футболчиси аниқланди  0 17:48Мундиалга саноқли кунлар қолди: Ўзбекистон U-17 терма жамоасининг гуруҳдошлари таркиби аниқ!  2 17:40Суперлига. "Шўртан" – ОКМК (матнли трансляция)  1 17:15Суперлига 27-турининг қолган учрашувлари 1 дақиқалик сукут билан бошланади  14 16:59"Динамо" "Хоразм" устидан ишончли ғалабага эришган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 16:35Парагвай U-17 мураббийи: "Мундиални Ўзбекистонга қарши ўйин билан бошлаймиз. Бу мамлакатнинг қандай ютуқларга эришаётганидан хабардормиз"  5 16:08"Маракана" стадиони сотувга қўйилди  8 15:41"Нефтчи" қарзларини тўлади  6 15:15"Насаф" "Навбаҳор" билан дуранг ўйнаб, чемпионлик курашида қоқилган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  1 14:55"Насаф" мухлислари автоҳалокатга учради  25 14:34Винисиус Жуниорга асосий даъвогар маълум  3 13:47"Барселона" учун яхши янгилик. Жамоанинг асосий дарвозабони қайтишга яқин  3 13:16Скоулз ўғлини ўйлаб телевидениедан кетди  1 12:37Ўзбекистон U-17 терма жамоасининг Жаҳон чемпионатида иштирок этувчи якуний таркиби эълон қилинди  17 12:06"Наполи" МЮнинг яна бир футболчисини жалб этмоқчи  5

Расман: Абдулла Абдуллаев — АГМК футболчиси! Новости

Расман: Абдулла Абдуллаев — АГМК футболчиси!

Суперлига клублари янги мавсум олдидан таркибни шакллантириш ишлари давом эттиришмоқда.

Олмалиқнинг АГМК клуби навбатдаги трансферини эълон қилди.

"Бунёдкор" футбол клуби тарбияланувчиси ҳисобланган ҳамда ушбу жамоада 4 мавсумни ўтказган ва 2022 йилдан эътиборан эркин агентга айланган ҳимоя ва таянч ярим ҳимояда ўйнайдиган — Абдулла Абдуллаев АГМК футбол клуби билан 2 йиллик шартнома имзолади.


"Абдуллаев 2018 йилги мавсумдан эътиборан "Бунёдкор"нинг асосий таркиб футболчиси сифатида ёрқин ўйинларни ўтказиб келди. Футболчи фаолияти давомида клуб тизимида жами 94 ўйин ўтказган ва рақиблар дарвозасига 2та гол уришга муваффақ бўлган.

Абдуллаев ўтган йилдан эътиборан Ўзбекистон терма жамоасининг муқим футболчисига айланди.

Эндиликда АГМК аҳил оиласининг аъзосига айланган Абдулла Абдуллаевга фаолиятидаги янги чақирув омадли ва муваффақиятли бўлишини тилаб, Олмалиққа хуш келибсан, Абдулла дея иқтидор соҳибини жамоамизга илиқ қабул қиламиз!", - дейилади клуб матбуот хизмати хабарида.

Абдулла Абдуллаев ҳақида қисқача маълумот: футболчи 1997 йил, 1 сентябрь куни таваллуд топган.

Эслатиб ўтамиз, бу ҳақда 2021 йилнинг 28 декабрь куни "Championat.asia"нинг "Эшитдик-да" рукни орқали хабар берган эдик.

Эшитдик-да! "Бунёдкор" футболчиси АГМКга ўтади

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика