Рашидов ва Турсунов "Сурхон"да
05 янв 2023 18:08
Новости
Рашидов ва Турсунов "Сурхон"да
Термизнинг "Сурхон" жамоаси бугундан эътиборан янги мавсумга тайёргарликни бошлади.
Сергей Токов бошчилигидаги жамоа аъзолари Тошкентда ўқув-машғулот йиғинини олиб бормоқда. Термизликлар сафига бир қатор футболчилар келиб қўшилганини таъкидлаш жоиз. Хусусан,жиззахлик ярим ҳимоячи Санжар Рашидов ва "Олимпик" футболчиси Достон Турсунов бугун бўлиб ўтган машғулотда қатнашди.

Маълумот учун, Санжар Рашидовнинг Суперлигадаги сўнгги жамоаси "Бунёдкор" бўлиб, ўтган мавсум бирорта клуб сафида кўриниш бермаган эди. Достон Турсунов 2022 йил Суперлигада 21 та ўйинда иштирок этган ва 2 та голли пас берган. Бу ҳақида кеча сайтимиз орқали ҳам хабар берган эдик.
Эшитдик-да! "Олимпик" асосий ҳимоячиси фаолиятини бошқа жамоада давом эттиради
Похожие новости
championat.asia
Ла Лига. Бир неча кун олдин "Барселона"ни тор-мор этган "Атлетико" чемпионат аутсайдерига йирик ҳисобда мағлуб бўлди ва тўртинчи ўринга тушиб кетди
Элит ОЧЛ. "Насаф" турнирдаги илк ғалабасини тантана қилди, аммо юришини гуруҳ босқичида якунлади
Англия Кубоги. "Манчестер Сити" ўз майдонида "Салфорд Сити"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди
Родри дисквалификация қилиниши мумкин
Комментарии