RU

Последние новости

21:40Элдор Шомуродов нега айнан "Истанбул Башакшеҳир"ни танлади?  3 20:48"Ливерпуль" футболчиси "Реал"га ўтишга тайёр  0 20:20Неймар қиз фарзандли бўлди, Роналду яхтада Жоржина билан сайрга чиқди. Футбол юлдузлари ҳафтани қандай ўтказди?  3 19:55Тебас "Реал"нинг Ла Лигадаги биринчи ўйинини кўчирилмаслигини айтди  7 19:24"Ювентус" футболчиси Дуглас Луис фаолиятини АПЛда давом эттириши мумкин  0 18:59"Арсенал" "Барселона" ярим ҳимоячиси учун курашга қўшилди  7 18:52"Навбаҳор", "Динамо", "Бухоро"га жарима ва яна кўплаб қарорлар – Тартиб-интизом қўмитасининг навбатдаги йиғилиши тафсилотлари  11 18:29Эшитдик-да! Жамшид "Нефтчи"дан "Навбаҳор"га қайтмоқда  18 18:15"Арсенал" мухлислари Мадуэке трансферига қарши чиқишмоқда  3 17:46Абрамов, Алибоев, Неъматов ва Сергеев — Суперлигада 1-давранинг энг яхшилари  2 17:20Месси "Барселона" учун хайрлашув учрашувини янгиланган "Камп Ноу"да ўтказади  6 16:52Пенальтилар статистикаси: Биринчи даврада ким кўп пенальти тепди ёки умуман нуқтага ҳам яқинлашмади?  0 16:24Пулишич Саудия Арабистонига йўл олиши мумкин  4 15:57Ресан, Ратиньо, Цигер... Суперлиганинг 1-давра легионерлар рамзий терма жамоаси  5 15:42"Байер" ақшлик футболчини 35 млн еврога харид қилди  0

Рашид Ғофуров: “Мавсум бошида Про лигага чиқиш вазифаси қўйилмаганди” Новости

Рашид Ғофуров: “Мавсум бошида Про лигага чиқиш вазифаси қўйилмаганди”

Биринчи лиганинг навбатдаги мавсуми якунланди. Унга кўра, “Навбаоҳор-ФАРМ” жамоаси мавсумни пешқадам сифатида якунлаб, Про лига йўлланмасига эга бўлди.

Мазкур муваффақиятдан кейин жамоа устози Рашид Ғофуров билан боғланиб, унинг фикрларига қулоқ тутдик.

- Рашид ака, якунланган мавсум якунлари бўйича фикрларингиз билан ўртоқлашсангиз?
- Албатта ўзига яраша қийинчиликлари бўлди. Осон бўлмаган тўсиқларга дуч келдик. Биласизми, биз мавсум бошида Про лигага йўлланма олишни мақсад қилмагандик. Натижаларимиз яхшиланиб, кетма-кет ғалаба қозониб, чемпионликни қўлга киритдик. Такрорлайман, бизга Про лигага чиқишни режалаштирмагандик. Футболчиларимиз ўйиндан-ўйинга ўз даражасида ўйнаб, керакли очколарни қўлга киритиб, эришдик.

- Жамоангизнинг шароитлари Про лига савиясига талабига мос тушадими?
- Дарҳақиқат, Биринчи лигадаги савия билан Про лигани солиштириб бўлмайди. Про лиганинг ўзига яраша талаблари бор. Айтиш керакки, у ерда чемпионат савияси юқори. Қолаверса, жамоамиз мазкур лига жамоалари билан назорат учрашувларида ўтказдик. Талаблари қандайлигини биламиз. Лекин ҳозир клуб раҳбарияти билан янги мавсум хусусида гаплашганимиз йўқ. Тез орада раҳбарият билан учрашиб, жамоанинг Про лигадаги келажаги борасида батафсил гаплашамиз оламиз. Биз Биринчи лигада осонликча ғалаба қозонганимиз йўқ. Про лигада шунчаки қатнашмоқчи эмасмиз.

- Айтингчи, биринчи лига савиясида бироз ўзгариш борми?
- Биринчи лиганинг жорий мавсуми ҳам яхши ўтди. Чемпион номи сўнгги турга келиб аниқланди. Шуни ишонтириб айтаманки, биринчи лигада йилдан-йилга ўсмоқда. Қолаверса, ёш футболчиларимиз етарлича ўйин амалиётига эга бўлди. Биринчи лигада учинчи йил ишлаган бўлсам, вилоятимизда ёш футболчилар кўп. Лекин улар жамоасиз қолиб кетмаслиги учун ҳам “Навбаҳор-ФАРМ”ни мусобақага қўйганмиз. Мақсадимиз имкон қадар яхши футболчиларни асосий таркибга етказиб бериш ҳисобланади. Лекин ҳозирда жамоамизда футболчилар етарли. Лекин бошқа клублар томонидан қизиқиш бор. Лекин уларни қўйиб юборсак, яна қайтадан футболчиларни излашимизга тўғри келади. Про лигада ҳам таркибни тўлиқ маҳаллий футболчилардан тузмаймиз. Айтайлик, 80 фоизини маҳаллий қилсак, қолганига яхшироқ футболчиларни таклиф этамиз.

- “Навбаҳор-ФАРМ”даги фаолиятингиз сизнинг мураббий сифатида ўсишингизга қанчалик хизмат қилмоқда?
- Ғалаба қозонаверсангиз, мураббийнинг ишончи ортади. Натижаларни янада яхшилаш интиларкан. Раҳбарият менга Про лигада тушиб кетмаслик вазифасини қўйс ҳам, имкон қадар мавсумни 3-ўринда ёки 5-ўринда тугатишга интиламан. Қанча кўп мақсад қўйсангиз, натижалар ҳам шунга яраша ўсиб боради.

Рейтинг: +14   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика