Раньери: "Ниҳоят Оказаки мени тушуняпти, у инглиз тили имтиҳонидан ўтди"
23 апр 2016 11:10
Новости
Раньери: "Ниҳоят Оказаки мени тушуняпти, у инглиз тили имтиҳонидан ўтди"
"Лестер Сити" бош мураббийи Клаудио Раньери ўз жамоасининг баъзи футболчилари ҳақида гапириб берди.
"Ниҳоят Оказаки мени тушуняпти, у инглиз тили имтиҳонидан ўтди. Умуман олганда, у ажойиб йигит, Н`Голо Канте каби доимо кулиб туради. Футбол барчани дўстлаштиради. Бу ерда ҳамма бир тилда гаплашади.
Рияд Марез - фантастик футболчи, туғма қобилият эгаси. У ёрқин ўйин кўрсатса, бутун жамоа ёрқинроқ кўринади" - дейди Раньери.
Комментарии