Рамос: "Роналдиньо мен футбол тарихида гувоҳи бўлган энг сеҳргар ўйинчи"
29 дек 2021 19:14
Новости
Рамос: "Роналдиньо мен футбол тарихида гувоҳи бўлган энг сеҳргар ўйинчи"
ПСЖ ҳимоячиси Серхио Рамос яқинда берган интервьюсида бразилиялик Роналдиньонинг ўйинларидан ҳайратда қолишини таъкидлади.
"Менимча, у мен футбол тарихида кўрган энг сеҳргар ўйинчи. Мен уни ҳаётимда бошқа ўйинчилар амалга оширмаган ҳаракатларини кўрдим. Мен учун у бошқача эди - унинг ҳаракатлари ажабланарли. У даҳо.
Роналдиньо ноёб футболчи эди. У бизга кўрсата олган юқори савиядаги ўйин узоқ давом этмаганидан афсусдаман. Ҳа, мен ҳар доим дунёнинг энг яхши футболчиларидан илҳомланганман ва Ронни энг яхшиларидан бири эди. У издош қолдирганига ишонаман. У ўйинни кўра билиш, тезлик, тўпни назорат қилиш каби хислатлар мужассам бўлган футбол тарихидаги кам сонли ўйинчилар қаторига киради", — деди испаниялик ҳимоячи.
Похожие новости
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади
Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентда барпо этиладиган 55 минг ўринли стадион қурилишига тамал тоши қўйди
"Нефтчи" чемпион бўлган охирги мавсумда ўзбек ва дунё футболи қандай эди?
Эшитдик-да! Кападзе Индонезия терма жамоаси бош мураббийи бўлишга яқин
Комментарии