RU

Последние новости

00:11"Пахтакор"нинг "Бобур арена"даги машғулотларидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 23:57Туркия Суперлигаси. Ўн киши бўлиб қолган “Истанбул Башакшехир” меҳмонда “Галатасарой”га йирик ҳисобда мағлуб бўлди, Шомуродов 70 дақиқа ўйнади  22 23:56"Реал" — "Эльче". Таркиблар маълум  0 23:55Ўзбекистон Суперкубоги ҳакамлари: рекорд Ирматовда, Тўхтасинов саккизинчи бўлди  0 23:45"Вест Хэм" — "Манчестер Сити". Таркиблар маълум  4 23:04Ислом Исмоилов: "Икром Алибоев балки ўнг қанотда ўйнар"  2 22:49Про лигада иштирок этадиган Қорақалпоғистоннинг икки жамоаси ўртоқлик ўйини ўтказди  0 22:20Ла Лига. "Атлетико" ўз майдонида "Хетафе"ни мағлуб этди, меҳмонлар ўйинчиси 55-дақиқада майдондан четлатилди  2 21:58"ФарДУ" назорат ўйинида жавобсиз еттита тўп киритди  1 21:32Бундеслига. "Бавария" тўққиз киши бўлиб "Байер" билан дуранг ўйнади, "Боруссия Дортмунд" эса ишончли ғалабага эришди  14 21:20"Арсенал" ва "Челси" иштирокидаги ўйинлар учун таркиблар маълум  6 20:40Райан Шерки: "Дунёнинг энг яхши футболчиси бўлишни истайман. Агар "Олтин тўп"ни қўлга киритсам..."  2 20:05Ислом Исмоилов: "Финалда тактикадан кўра футболчиларнинг характери юқори планга чиқади" (тўлиқ матбуот анжумани)  20 19:45ОПЛ. "Сабаҳ" бу сафар рақибига жавобсиз 5 та гол урди  0 19:10Камолиддин Тожиев: "Эртанги ўйинга 100 фоиз шаймиз. Пенальтилар сериясига тайёрланмадик" (тўлиқ матбуот анжумани)  36

Рамос билан интервью Новости

Рамос билан интервью

"Реал" сардори Серхио Рамос Чемпионлар лигаси финал баҳсидан олдин УЕФА расмий сайтига интверью берди.

МИЛАНГАЧА...

Биз финалда ўйнашга ҳақли эдик. Аммо бунга эришиш жуда қийин бўлди. Гуруҳ босқичидан сўнг йирик жамоалар билан беллашдик. ПСЖ ва "Вольфсбург" каби жамоаларга қарши меҳмондаги ўйинимиз ўхшамади, аммо "Сантьяго Бернабеу"да барчасини тўғирладик.

Бундан сўнг ярим финалда "Манчестер Сити"ни таслим этдик. Оғир меҳнатимиз ўз мевасини берганидан хурсандмиз. Финалда "Атлетико"дек кучли рақибга қарши ўйнаймиз. Бу жуда ёқимли.


ТАНИШ РАҚИБ ҲАҚИДА

"Атлетико"ни жуда яхши биламиз. Улар ҳам худди биз каби финалга муносиб. Улар баъзи топ-жамоаларни турнирдан чиқариб юборди. Уларда ажойиб жамоа бор ва "Атлетико" рақиб билан қандай курашиш кераклигини яхши билади.

Бизни оғир баҳс кутиб турибди. Бор эътиборимизни финалга қаратишимиз керак. Камроқ хато қилган жамоа ғалаба қозонади.

Биз майдонда кўпроқ меҳнат қилишимиз, бир жамоадек ўйнашимиз ва яхши ҳимояланишимиз керак. Агар биз буни уддалсак ғалаба сари олға қадам ташлаган бўламиз.

2014 ЙИЛДАГИ ФИНАЛ ҲАҚИДА..

Бувам ва бувим менга доимо умид бўлиши ҳақида айтишарди. Клубимиз бундай вазиятларга кўп тушиб қолган. Ўшанда фаолиятимдаги энг яхши онларни бошимдан ўтказганман. Жаҳон чемпиони бўлдим, икки маротаба Еврода ғалаба қозондим.


ЗИНЕДИН ЗИДАН ҚЎЛ ОСТИДАГИ ҲАЁТ...

Мен "Зизу" ҳақида фақат яхши гаплар эшитганман. Унда мураббийлик тажрибаси жуда кам, аммо жамоага кўп нарса бера олди.

"Зизу" ўзининг машҳур номини мураббийлик фаолиятида ҳам сақлаб қолди. Биз унинг ғояларини амалда қўллашга уриняпмиз. У мавсумнинг ҳал қилувчи пайтида футболчилардан максимум натижа чиқара олди.

КРИШТИАНУ РОНАЛДУ БИЛАН БИРГА ТЎП ТЕПИШ...

"Реал"ни Криштианусиз тасаввур қилиш қийин. У ҳар мавсум 50 та гол уради. Бир неча йил давомида бу даражани сақлаб қолиш жуда қийин. У клубда экан, ҳар мавсум 50 та гол бўлишига кафолат бор.


ЖАМОА САРДОРИ

Бошқаларга намуна бўлиш учун сиз ўз устингизда кўп ишлашингиз керак. Бу жамоанинг сардори эканлигимдан хурсандман.

Рейтинг: +16   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика