Рамальо: "Барселона" Неймарга зарар етказиши мумкин"
09 авг 2013 13:54
Новости


Рамальо: "Барселона" Неймарга зарар етказиши мумкин"
Бразилиялик ҳужумчининг собиқ мураббийи "Барселона"нинг Неймарга қўллаётган вазн олиш дастури ҳақида ўз фикрини билдириб ўтди.
"Сантос" собиқ бош мураббийи Рамальонинг фикрича "Барселона"нинг бразилиялик ҳужумчига қўллаётган вазн кўпайтириш дастури, футболчининг айрим кўрсатгичларини пасайишига олиб келиши хавфи бор деб ҳисоблайди.
"Агар улар Неймарнинг вазнини оширсалар, ундаги бор энг яхши ҳислатлардан махрум қилишлари мумкин".
"Улар унинг тезлигидан махрум қилишади. Улар Месси, Хави, Иньеста каби футболчиларга ҳам шу дастурни қўллашмади-ку".
"Агар унинг вазни ошиб кетса, ҳудди Роналдода бўлгани каби тизза жарохатидан истироб чекиши мумкин. Бу жуда хавфли иш", деди мутахассис.

Комментарии