RU

Последние новости

09:25"Локомотив" стадионига чим ётқизиш ишлари бошланди  1 08:56"Манчестер Сити" Германия терма жамоаси ҳимоячиси учун "Реал" билан курашиши мумкин  0 08:27ЖЧ йўлланмасини қўлга киритган Саудия Арабистони термаси футболчилари катта миқдорда бонус олишади  2 07:58Миср - Ўзбекистон ўртасидаги ўртоқлик учрашувининг санаси маълум  7 07:30ЖЧ-2026 саралаш. Африка қитъасидан ЖЧ йўлланмасини қўлга киритган барча терма жамоалар номи маълум  5 02:56Африкадан яна икки терма жамоа Жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритди  3 02:05ЖЧ саралаши. Италия, Испания ва Туркиядан йирик ғалаба. Португалия ва Венгрия дуранг қайд этишди, Роналдудан дубль  4 01:52Англия терма жамоаси Жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритди. Инглизлар Европада биринчи бўлишди  0 01:40Саудия Арабистони Ироққа қарши ғалабага тенг дуранг қайд этиб, Жаҳон чемпионатига йўл олди!  6 01:00Роналду жаҳон рекордини ўрнатди  65 00:30Ўзбекистон U-20 терма жамоаси Қозоғистонни мағлубиятга учратган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 00:10Қатар ўта драматик кечган ўйинда БААни мағлубиятга учратиб, Жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритди!  65 23:48Швеция терма жамоаси бош мураббий ёмон натижалар сабаб ишдан ҳайдалди  4 23:14Жанубий Африка Республикаси 2010 йилги мезбонликдан сўнг илк марта Жаҳон чемпионатига чиқди!  5 23:00Ўзбекистон ва Туркия U-17 терма жамоалари ўртасидаги учрашувдан ГАЛЕРЕЯ  0

Миржалол Қосимов: "Айримлар ҳали ҳамон "Насаф"га қарши ўйинда қолиб кетишгандек" Новости

Миржалол Қосимов: "Айримлар ҳали ҳамон "Насаф"га қарши ўйинда қолиб кетишгандек"

Суперлига 7-туридан ўрин олган "Бунёдкор" - ОКМК (1:0) баҳсидан сўнг олмалиқликлар бош мураббийи Миржалол Қосимов матбуот анжуманида иштирок этди.

"Жуда муҳим ғалабани қўлга киритди рақибимиз. Мағлубиятга лойиқ ўйин кўрсатмадик. Биринчи бўлимда суст ўйин бўлди, балки бунга об-ҳаво сабаб бўлгандир. Гол ўтказиб юборганимизга қадар жамоам жуда ёмон ўйнади. Менимча, айрим бир футболчиларимиз ҳали ҳамон "Насаф"га қарши ўйинда қолиб кетишган. Иккинчи бўлимда тўпга эгалик қилдик, аммо кўплаб вазиятлар бўлмади. "Бунёдкор" тизимли ҳимояланди. Бугунги хатоларимиздан хулоса чиқаришимиз керак. Кейинги ўйинлар ҳақида ўйлашимиз керак" - дея айтиб ўтди Миржалол Қосимов.


- ОКМК ҳимояда тартибли ўйнайдиган жамоаларга қарши муаммоларга дуч келяпти. Бунга сабаб нимада?

- Ҳимояланадиган жамоаларга қарши ўйнаш осон эмас. Бундай ҳолатларда ҳимоя ва ҳужум ўртасидаги балансни ушлай олиш керак. Зарба берадиган вазиятларда пас ўйнаб юбордик. Бу футзал эмас. Иккинчи бўлимда ҳам вазиятлар яратдик, аммо реализация оқсади. Яримта вазиятдан ҳам фойдаланиш керак. Олдинги учрашувлардек кўплаб вазиятлар бўлгани йўқ, сабаби рақиб яхши ҳимояланди. Аввалроқ айтганимдек, балки айримлар ҳали ҳамон "Насаф" билан ўйин ҳақида ўйлаб юргандир. Йигитлар охиригача курашишди. Бугун об-ҳаво жуда дим эди.


- Жавоҳир Илёсовга етарли рақобатдош йўқдек кўринмоқда. Илёсов биринчи бўлимда қўпол хатога йўл қўйди. Ёзда унга рақобатчи харид қилиниши мумкинми?

- Биринчи бўлимда Жавоҳир тушунарсиз хатога йўл қўйди. Бундай тажрибали футболчи бундай хатога йўл қўйиши яхши эмас. Дарвозабон - ярим жамоа. Биз бугун кўпроқ ҳужумга эътибор берган эдик. Кўрамиз, эртага нима бўлишини ҳеч ким билмайди. Футболчиларга озуқа беришда давом этишим керак. Менга фарқи йўқ, футболчининг ёши каттами ёки кичик. Майдонда ёш фарқ қилмайди.


- ОКМКнинг сўнгги учрашувлардаги ажойиб ғалабалари футболчиларнинг ўзига бўлган ишончига салбий таъсир ўтказиб қўймадими?

- Мен ҳам шу ҳақда айтдим ўтдим. Айрим бир шахслар "Насаф"га қарши ўйиндан кейин ўзига келишмагандир. Биринчи бўлимда кўзларимиз ёнмади. Майдонда "квадрат" ўйнашдан фойда йўқ. Балки футболчилар ҳаддан ортиқ завқланиб юборишгандир, аммо улар бунга лойиқ эди. "Сўғдиёна" ва "Насаф"га қарши яхши ўйинлар ўтказгандик. Бугунги баҳс тарихга айланди, энди кейинги учрашув ҳақида ўйлашимиз керак.


- ОКМК мавсумдаги тўртинчи ўйинда учта марказий ҳимоячи билан ўйнай бошлади. Иккинчи бўлимда эса ҳимоячи ўрнига бошқа позициядаги футболчи майдонга туширилди ва шундан сўнг жамоангиз вазиятларга эга бўла бошлади. Аввалги тўрт нафар ҳимоячи услубига қайтиш яхшироқ бўлмасмиди?

- Четдан барчаси осон кўринади. Учта марказий ҳимоячи билан ўйнаган учрашувларимизда, жамоам жуда тезкор ва яхши ўйин намойиш этганди. Бугун ўйинимиз ўхшамади ва шу сабабли ўзгартиришга қилишга мажбур бўлдик. Баҳсни бир тактикада якунлаб қўйсак бўлар эди, аммо натижа бўлмаса фойдаси йўқ. Масалан, "Бунёдкор" жамоаси ҳам бугун уч нафар марказий ҳимоячи билан ўйнади ва асосан қарши ҳужумлар орқали ҳаракат қилди. Иккинчи бўлимда схемани ўзгартирганимиз ҳам фойда бермади. Рақиб бугун тўғри ҳимояланди ва бизнинг ҳужумларимизни бартараф эта олди.


- Жамоангиз бугунги ўйиндан қандай хулоса чиқариши мумкин?

- Ўзим учун керакли озиқа олдим, энди барчасини айтиб беришим керак эмас-ку. Ҳар бир учрашувдан қандайдир хулоса оламиз. Қаерда ротация қилсак бўлади ёки қаердадир ўзгариш қилиш мумкинлиги ҳақида билиб оламиз.


- Бир нечта ўйин аввал захирадан майдонга тушган футболчи ўйинни кучайтира олиши керак деган маънодаги гапларни айтган эдингиз. Бугун эса жамоангиздаги айрим бир футболчилар ҳали ҳамон "Насаф"га қарши ўйинда қолиб кетган деб айтяпмиз. Ушбу гаплар жамоангиздаги қайси футболчиларга тегишли бўлиши мумкин?

- Бу гапларимни нотўғри талқин қилиш керак эмас. Футболчиларимиз ўтган ўйинларда ажойиб натижа қайд этишди ва ғалабани нишонлашга лойиқ эдилар, аммо тарих билан яшаб бўлмайди. Ўтган учрашувларни дарҳол унутиш керак. Футболчи шуниси билан ҳам профессионал. Мисол учун, мен ҳам ўттиз йил аввал шундай мусобақада ғолиб бўлганман деб юрмайман-ку. Футболда ҳар доим исботлаб келиш керак. Эски ғалаба билан бўлажак рақибни қўрқитиб бўлмайди. Хафа бўлиш футболчининг ўзи учун зарар. Мен ҳеч кимни ёмон бўлсин демайман. Ҳар бир нарсанинг меъёри бор. Мен ҳам 34-35 ёшимда Россияда 90 дақиқа ўйнар эдим ва терма жамоа сафида захирада қолиб кетган вақтларим ҳам бўлган. Бу нормал ҳолат, сабаби бош мураббий шундай қарор қилган.

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика