"Свет йўқ". "Барселона" - "Интер" ўйини эртага ўтказилмаслиги мумкин
29 апр 00:32
Новости
"Свет йўқ". "Барселона" - "Интер" ўйини эртага ўтказилмаслиги мумкин
Испаниядаги электр энергияси билан боғлиқ муаммолар УЕФА Чемпионлар лигаси ўйини кўчрилишига олиб келиши мумкин.
"Интер" жамоаси 29 апрель куни Барселонага учишни мўлжаллаган, аммо электр энергияси таъминотидаги узилишлар туфайли уларнинг рейслари бекор қилинган бўлиши мумкин. Бу вазият "Барселона" ва "Интер" ўртасидаги Чемпионлар Лигаси ярим финал ўйинининг 30 апрель кунига белгиланган санасига таъсир кўрсатиши эҳтимоли бор.
Агар ўйин кўчирилиши ёки бекор қилиниши ҳақида расмий эълон бўлса, бу маълумот УЕФА ёки клубларнинг расмий сайтларида эълон қилинади.
Эслатиб ўтамиз, 2025 йил 28 апрель куни Испанияда катта миқёсдаги электр энергияси узилиши содир бўлди, бу мамлакатнинг кўплаб ҳудудлари, жумладан, Мадрид ва Барселона каби йирик шаҳарларни қамраб олди.
Похожие новости
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Комментарии